"Ўзбектелеком" раҳбариятида ўзгаришлар юз берди

© Sputnik / Алексей ДружининПортфель с документами
Портфель с документами  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2018 йилнинг феврал ойидан августигача бош директор лавозимини эгаллаган Фарҳод Розиев компаниянинг тижорат директори лавозимига ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. "Ўзбектелеком" АЖ раҳбариятида лавозимий тайинланишлар амалга оширилди. Компания раҳбари этиб Шуҳрат Қодиров тайинланди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилмоқда.

Қодиров 2016-2018 йилларда “Ўзбектелеком” бош директори лавозимида ишлаган.  2018 йилнинг феврал ойидан августигача бош директор лавозимини эгаллаган Фарҳод Розиев компаниянинг тижорат директори лавозимига ўтказилди.

Жамол Мақсудов Евгений Маркинг  ўрнига истиқболли ривожлантириш ва инновациялар бўйича директор лавозимига тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0