12:36 19 Декабр 2018
Эфир
  • RUB124.70
  • EUR9413.74
  • USD8325.59
Мотоциклы едут по ночному городу

Тошкент ШИИББ транспортдан таралувчи шовқин даражаси меъёрини ўрнатишни таклиф қилди

CC0 / pixabay.
Жамият
Ҳавола олиш
82 0 0

Бундан аввал Тошкент шаҳридаги тунги патруллаш вақтларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан мотоциклчилар тўхтатилиб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

ТОШКЕНТ, 9 авг - Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан транспорт воситасидан чиқаётган шовқин даражасини аниқлаш ва уни тартибга солишни назарда тутувчи зарур ҳужжатларни ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар киритилди, деб хабар берди ИИББ матбуот хизмати.

Бунга тунги вақтда шаҳар кўчалари бўйлаб уюштирилаётган пойгаларда мотоцикл моторининг шовқинидан безовта бўлаётган аҳоли мурожаатларининг кўплиги сабаб бўлган.

“Ўзлаштирилган халқаро тажриба асосида Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигига транспорт воситасидан чиқаётган шовқин даражасини аниқлаш ва уни тартибга солишни назарда тутувчи зарур ҳужжатларни ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар киритилди. Бу борадаги ташаббус Тошкент шаҳар ИИББ томонидан илгари сурилди”, - дейилади хабарда.

Бундан аввал Тошкент шаҳридаги тунги патруллаш вақтларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан мотоциклчилар тўхтатилиб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Тушунтириш тадбирларида мотоцикл ишқибозларига йўл ҳаракати қоидаларини бузиш мумкин эмаслиги ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш мақсадга мувофиқ эканлиги айтиб ўтилган.

 

 

Асосий мавзулар