14:17 17 Август 2018
Эфир
  • RUB115.07
  • EUR8888.62
  • USD7790.20
Студенты во время вступительных экзаменов в Узэкспоцентре

Тест синовларининг биринчи ҳафтасида 900га яқин абитуриент синовлардан четлаштирилди

© Х. Пайдоев / Народное слово
Жамият
Ҳавола олиш
103 0 0

Ўзбекистонда 1 августдан олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари бўлиб ўтмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 авг – Sputnik. 1—7 август кунлари давомида 405 736 нафар абитуриент тест синовларини топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Facebookдаги саҳифасида маълум қилди.

Имтиҳонларнинг биринчи ҳафтасига доир асосий кўрсаткичлар акс этган жадвалга кўра, 11 927 нафар абитуриент турли сабабларга кўра имтиҳонларга келмаган, 887 нафар абитуриент эса қоидабузарликларга йўл қўйгани учун имтиҳонлардан четлатилган.

Маълумот учун, бу йил олий ўқув юртларига кириш учун 675 049 нафар абитуриент ҳужжат топширган эди.

Ўзбекистонда 1 августдан олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари бўлиб ўтмоқда. Тест синовлари 15 августга қадар давом этади.

Асосий мавзулар