17:49 19 Декабр 2018
Эфир
  • RUB124.70
  • EUR9413.74
  • USD8325.59
Ахмедхаджаев Азим Исраилович

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимидан озод этилди

© http://kommersant.uz
Жамият
Ҳавола олиш
165 0 0

Ахмедхаджаев шу йилнинг февралида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тасдиқланганди.

ТОШКЕНТ, 9 авг – Sputnik. Азим Ахмедхаджаев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

“Рақамли иқтисодиёт Ўзбекистон тараққиётининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Уни амалга ошириш соҳасидаги ваколатли орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиёт ва блокчейнни ривожлантириш бўйича янги блок ташкил қилмоқда. Давлатимиз раҳбари фармони билан ушбу блокни Азим Ахмедхаджаев бошқаради”, дейилади вазирлик ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, Ахмедхаджаев шу йилнинг февралида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тасдиқланганди.

Асосий мавзулар