Аэропортларда фуқароларга қандай қулайликлар яратилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровРавшан Таджиев - начальник специализированого таможенного комплекса ТАШКЕНТ АЭРО
Равшан Таджиев - начальник специализированого таможенного комплекса ТАШКЕНТ АЭРО - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқаро пресс клубда "Божхона: ислоҳотларнинг янги даврдаги муҳим вазифалари" мавзусида сессия ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. “Тошкент-Аэро” божхона комплекси бошлиғи Равшан Тожиев йўловчилар учун қандай қулайликлар жорий этилганлиги ҳақида ахборот берди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.

Муратжон Азимов - Председатель ГТК - Sputnik Ўзбекистон
Тадбиркорларга қандай қулайликлар жорий этилди – божхона қўмитаси раиси жавоби

ХПК бошловчиси аэропортда хизмат қилаётган божхоначилар фаолиятида қандай муаммолар борлиги, божхоначилар имиджида нималар ўзгарганлиги ҳақидаги савол берди.

“Охирги икки йил давомида бутун божхона тизими сифатида халқаро аэропортларда, хусусан Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ҳам божхона расмийлаштируви таомиллари катта ўзгаришларга учради. Яъни соддалаштириш йўналишида катта ишлар амалга оширилди. Хусусан ҳукуматимиз қарори билан 2018 йил 1 январдан бошлаб халқаро аэропортларда икки йўлакли, яъни яшил ва қизил йўлакли тизим жорий этилди. Бу тизимнинг олдинги ишлатилган тизимдан фарқи шундан иборатки, асосийси йўловчиларни олиб ўтилаётган валютаси ёки товарлари белгиланган меъёрлардан ошмаса унда ёзма равишда декларация тўлдиришлари шарт эмас”, - деб жавоб берди Равшан Тожиев. 

Шундан сўнг, комплекс бошлиғи йўловчилар томонидан олиб келиши мумкин бўлган товарлар меъёри ҳақида маълумот берди.

“Учиб келаётган йўловчиларда кўпинча ўзи билан совға-салом, ўз эҳтиёжи учун олиб келаётган буюмлар бўлиши мумкин. Бундан товарларни миқдори халқаро аэропортлар олиб келинаётган йўловчилар учун икки минг АҚШ долларига тенг деб белгиланди. Олдин бу меъёр бу тизим татбиқ этилишидан олдин бир минг АҚШ долларига тенг эди. Бу икки бараварга фуқароларимизга имконият яратилдики, ўзи ва оила эҳтиёжлари учун олиб келинаётган товарлар миқдори кўпайди. Уларнинг сал эркинликлари ошди. Бундан ташқари, хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиш йўналишида ҳам ўзгаришлар амалга оширилди. Хусусан, беш минг АҚШ долларигача миқдорда эркин олиб чиқишга рухсат берилди. Бунда агар валюта икки минг АҚШ долларидан ошмайдиган бўлса декларацияни ёзиш ҳам керак эмас. Лекин беш минг АҚШ долларидан ошса Марказий банк рухсатномасини олиб, чиқиб кетиши қонунда белгилаб қўйилди”, - деб қўшимча қилди Равшан Тожиев.

Загрузка багажа на борт самолета - Sputnik Ўзбекистон
Москвадан келаётган ўзбекистонлик "яшил йўлак"дан юкларни яшириб ўтишга уринди

Бошловчи бугунги кунда сайёҳлар божхонадан қанча вақтда ўтишлари ҳақида ҳам савол берди.

“Бу тизим ишга тушгандан кейин ҳақиқатдан ҳам йўловчилар ўтиш вақтини мониторинг қилдик. Йўловчилар қандай ўтишяпти, қанча вақт сарфланяпти, божхона расмийлаштируви ва кўриги учун қанча вақт кетиши ўрганилди. Ҳозирги яшил ва қизил йўлак ишга тушгандан кейин йўловчига ўртача бир дақиқа вақт сарфланмоқда. Олдинги тизимда ўртача уч ярим- тўрт дақиқа кетарди”, - деди божхона комплекси раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ аэропортларда хизмат қилаётган ходимлар учун мўлжалланган янги форма жорий этилганлиги ҳақида хабар бергандик.

Янги форма ранги, дизайни ва погон йўқлиги билан олдинги кийим бошдан фарқ қилади. Ҳарбий унвонлар металл пластиналарга муҳрланади ва кўкракка тақилади. 

Формани алмаштириш сабаби – погонли жиддий кийим бош йўловчиларга руҳий жиҳатдан салбий таъсир кўрсатиб, улар билан самимий мулоқот қилишга тўсқинлик қилади.  

Тожиевнинг фикрига кўра, янги форма ходимларга йўловчилар ва пойтахт меҳмонларини янада дўстона кутиб олиб ва жўнатишга ёрдам беради.

Янгиликлар лентаси
0