02:39 27 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Жамият
Ҳавола олиш
2187 0 0

Тунги клубдаги қотилликда ким айбдор: безорилик қилган Жамшид Кенжаев, ўз касбининг қонуний чегарасини билмайдиган қўриқчилар ёки уларни шартномасиз ва лицензиясиз ишга қабул қилган клуб раҳбарияти ?

ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Ушбу йилнинг 9 август куни Тошкентдаги “Aurum 898” клубида содир бўлган жиноят жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда “Тошкент” телеканали.

Муҳокама иштирокчилари Тошкентдаги “Aurum 898” тунги клубида содир бўлган жиноятнинг туб сабаларини тушунишга ҳаракат қилишди. Хусусан, жамоат жойга пичоқ билан келиб жанжал бошлаган собиқ спортчи Жамшид Кенжаев, ўз касбининг қонуний чегарасини билмайдиган қўриқчилар ҳамда уларни шартномасиз ва лицензиясиз ишга қабул қилган клуб раҳбарияти ҳатти-ҳаракатлари оқибатлари ва уларнинг жавобгарлик даражаси муҳокама қилинди. 

Кўрстувда хабар берилишига кўра, Жамшид Кенжаев 8 август куни соат 21лар атрофида Яшнобод туманидаи Chia-town кафесида дўстининг туғилган кунида иштирок этади. У ерда спиртли ичимликлар ичганидан сўнг соат 23:30 ларда Юнусобод туманидаги “Aurum 898” тунги клубига келади.

Шу куни унинг ёнида пичоқ бор эди. Буни кўрган қўриқчилар Кенжаевга бинога пичоқ олиб билан кириш мумкин эмаслигини тушунтиради, лекин шунга қарамасдан у клубга киришга уринади ва натажада клуб қўриқчилари ва собиқ спортчи орасида жанжал келиб чиқади.

Жаҳл устида Кенжаев клуб қўриқчилари Абдурасул Мирзиев ва Шерали Илёсовга ёнида бўлган ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказади.

Жанжал давомида Шодали Қиличев, Сайидазим Камолиддинов, Алижон Ҳамроев ва Жаҳонгир Ёрқулов ва бошқа ходимлар пичоқ, бита ҳамда оёқ қўллари билан Жамшид Кенжаевга зарбалар беришади ва унга оғир тан жароҳатлари етказишади. Оқибатда Кенжаев касалхонанинг реанимация бўлимида вафот этади.

Ушбу жиноят юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси Ўзбекистон ЖКнинг 97 моддаси (Қасддан одам ўлдириш)  биринчи қисми ва  277 модданинг “В” банди билан (совуқ қурол ишлатиб безорилик қилиш), жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши Тошкент шаҳар прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни текшириш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Жамоатчилик муҳокамасида тунги клуб қўриқчиларининг ҳаракатлари таҳлил қилинди. Бунда уларнинг ҳеч билида қўриқчилик лицензияси йўқлиги, клуб ва қўриқчилар оғизаки шартнома асосида ишлаши ва уларга фавқулодда вазиятларда ўзларини қандай тутиш кераклиги ҳақида йўриқнома берилмагани алоҳида қайд этилди.

Ҳуқуқни сақлаш органлари вакиллари, агарда клуб қўриқчилари қонун доирасида ҳаракат қилиб, пичоқ билан келган бозорини зарарсизлантирганида ва уни ИИВ вакиллари қўлига топширганида, бугун уларнинг қўлига кишан солиш ўрнига, миннатдорлик билдирилиши айтиб ўтилди.

Шунингдек, кўрсатувда Жамшид Кенжаевга ҳам қисқача тавсифнома берилган. 2016 йилга қадар эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси бўлган Жамшид Кенжаев охирги вақтларда ишсиз қолганлиги ва спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ҳамда доимий равишда ёнида пичоқ олиб юриши аниқланган. Спортчи хулқ-атворидаги ушбу ўзгаришларни на унинг ота-онаси ва на жамоатчилик "сезмаган". 

ИИВ вакили сўзларига кўра, тергов жараёнида, жиноят содир бўлган куни Жамшид Кенжаев тунги клубга маст ҳолда пичоқ белан келганлиги ва жанжални бошлангани ҳам аниқланган.  

Кўрсатув якунида, безорилик қилган Жамшид Кенжаевга, ўз касбининг қонуний чегарасини билмайдиган қўриқчиларга ҳамда қўриқчиларни шартномасиз ва лицензиясиз ишга қабул қилган, уларга фавқулодда вазиятларда ўзини қандай тутиш ҳақида йўриқнома бермаган клуб раҳбарияти ва бошқа шахслар ҳатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши айтилган.

Асосий мавзулар