16:03 04 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Жамият
Ҳавола олиш
33110

“Қишлоқ хўжалигида кластер усулига ўтяпмиз, фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаяпмиз. Бугун биз сизларга кўмак берсак, эртага сизлар халқимизга кўмак бўласизлар”, - деди давлат раҳбари.

ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Бекобод туманидаги “Юсупов Ғофуржон файз” фермер хўжалиги даласида бўлиб, пахта ривожини кўздан кечирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкент вилояти фермерлари билан мулоқотда ғўзани 60 сантиметр оралиқда қўшқатор экиш, агротехник тадбирларни сифатли бажариш, сувдан тежаб фойдаланиш, пахтани қайта ишлаш масалалари ҳақида сўз юритилди.

“Бизнинг камчилигимиз қишлоқ хўжалигида илмни ишлатмаймиз. Дунёда бозорида рақобат шафқатсиз. Унга муносиб бўлиш учун аввало илм керак. Яхши нав, яхши қаров, инновацион технологиялар керак. Деҳқон далага кирдими, даромад топиши зарур” деди президент.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев посетил поле фермерского хозяйства Юсупов Гофуржон файз Бекабадского района
© Пресс-служба президента Узбекистана.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев посетил поле фермерского хозяйства "Юсупов Гофуржон файз" Бекабадского района

“Юсупов Ғофуржон файз” фермер хўжалиги жорий йилда 31 гектар майдонга ғалла экиб, 71 центнердан ошириб ҳосил олди. Бугунги кунда 47 гектардан ортиқ майдонда ғўза парваришланмоқда. Ундан 35 центнердан зиёд ҳосил олиш мўлжалланмоқда. 

Фермер экспортчи ташкилотларга мош, ловия, ички бозорга картошка ва сабзи сотиш бўйича шартнома  тузган.

Асосий мавзулар