07:56 26 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Шавкат Мирзиёев вручил орден Эл-юрт ҳурмати  USM Holding Алишеру Усманову

Мирзиёев хорижлик ишбилармонлар ва давлат арбобларига давлат мукофотларини топширди

© Пресс-служба президента Узбекистана.
Жамият
Ҳавола олиш
46510

Ўзбекистон тарихида биринчи марта чет элликларга Ўзбекистоннинг давлат мукофотларини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Бугун, 31 август куни Ўзбекистон тарихида биринчи марта чет элликларга  Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Маросимда президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. 

“Бугун кўпмиллатли халқимиз Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллигини кенг нишонламоқда. Ушбу шонли тарихий санани биз билан биргаликда мамлакатимизнинг чет эллардаги кўп сонли дўстлари ва шериклари – давлат ва жамоат арбоблари, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар, йирик хорижий компаниялар ва молия институтлари вакиллари байрам қилаётгани бизни қувонтиради”, - деди Мирзиёев.

Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ Ўзбекистон фаол ва очиқ ташқи сиёсат юритмоқда. Россия, Хитой, АҚШ, Жанубий Корея, Германия, Япония, Марказий Осиё давлатлари ва бошқа мамлакатлар билан ўзаро манфаатли алоқалар жадал ривожланмоқда. Жаҳоннинг етакчи компаниялари, банк ва консорциумлари, халқаро бизнес тузилмалари Ўзбекистон билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.

“Биз шерикларимизнинг Ўзбекистон иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришга, йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишга, ижтимоий ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга қўшаётган катта ҳиссасини юксак қадрлаймиз”, – деди Ўзбекистон раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг “USM Holding” акциядорлик жамияти таъсисчиси ва раҳбари Алишер Усмановга “Эл-юрт ҳурмати” ордени, Россиянинг “ЛУКОЙЛ” очиқ акциядорлик жамияти президенти Вагит Алекперов ҳамда Германиянинг “КНАУФ” корхоналари гуруҳи иштирокчилари Кенгаши аъзоси Николаус Кнауфга “Дўстлик” орденларини топширди.

Шавкат Мирзиёев вручил орден Дўстлик президенту российского открытого акционерного общества ЛУКОЙЛ Вагиту Алекперову
© Пресс-служба президента Узбекистана.
Шавкат Мирзиёев вручил орден "Дўстлик" президенту российского открытого акционерного общества "ЛУКОЙЛ" Вагиту Алекперову

Шунингдек, Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода, ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддинга “Фидокорона хизматлари учун” орденлари топширилди. Ўзбекистон билан Тожикистон халқлари ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган маданият, фан ва соғлиқни сақлаш соҳалари вакилларига фармонга мувофиқ орден ва фахрий унвонлар берилди.

Торжественная церемония, посвященная вручению государственных наград Республики Узбекистан иностранным гражданам
© Пресс-служба президента Узбекистана.
Торжественная церемония, посвященная вручению государственных наград Республики Узбекистан иностранным гражданам

“Бундай маросим мамлакатимиз тарихида биринчи марта ўтказилди. Ўйлайманки, ҳамжиҳатлигимиз, бағрикенглигимиз ифодаси бўлган бу тадбир анъанага айланиб қолади. Ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз бундан буён ҳам ривожланиб, самимий дўстлигимиз ва ўзаро англашувимиз халқимиз фаровонлигига хизмат қилади”, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Мукофотланганлар юксак эътибори, хорижлик инвесторларни қўллаб-қувватлаётгани учун Ўзбекистон раҳбарига миннатдорлик билдирди. 

Асосий мавзулар