Тошкент "бош милиционери": Ўзбекистон ички ишлар ходимлари фуқаролар ҳаётини қадрлайди

© Sp;utnik / Дильшода РахматоваНачальник ГУВД Ташкента Рустам Джураев
Начальник ГУВД Ташкента Рустам Джураев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америкада полициячилар томонидан "Тез тиббий ёрдам" сериали қаҳрамони Ванесса Маркес ўз хонадонида отиб ўлдирилди. Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг қурол ишлатишга муносабати ҳақида Тошкент ИИББ раҳбари фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз

ТОШКЕНТ, 1 сен - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Калифорнияда полициячилар "Тез тиббий ёрдам" сериалида суратга тушган актриса Ванесса Маркесни унинг Лос-Анжелес яқинидаги квартирасида отиб ўлдирди, деб хабар қилди Los Angeles Times.

Милиция - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳрида икки безори милиция ходимини калтаклади

Маълум бўлишича, Пасадина полицияси ходимлари руҳий касаллик билан оғриган 49 яшар актрисанинг уйига квартира эгасининг чақируви туфайли келганлар. Актриса ҳаётидан ташвишланган эркак полициячиларга қўнғироқ қилган бўлган.

Тартиб посбонлари ва психиатр-шифокорлар 1,5 соат давомида актрисани шифокорлардан ёрдам олишга кўндиришга уринишган. Суҳбат жараёни давомида Маркес пневматик тўппончани қўлига олган ва уни полициячиларга тўғирлаган, қуролни ҳақиқий деб ўйлаган полициячилар актрисага қарата ўт очишган.

Шу ўринда, ҳафта бошида Миробод тумани аҳолиси билан ўтказилган учрашувда Тошкент шаҳар ИИББ раҳбари генерал-майор Рустам Жўраевнинг Ўзбекистон ички ишлар ходимлари ваколатлари тўғрисида билдирган фикрларини келтириб ўтаман.

Жўраев журналист томонидан берилган "Ички ишлар вакили ва фуқаро муносабати" тўғрисидаги саволга жавоб берар экан, ички ишлар органлари ходимлари - бу ҳукумат вакиллари эканини, шу боис, хизмат вазифасини ўтаётган йўл-патрул хизмати ёки бошқа ички ишлар ходимларида фуқароларга нисбатан қандайдир саволлар туғилиши табиийлигини ва бу саволларни фуқаролар инкор этмасликлари лозимлигини таъкидлади.

Ночное  автомобильное движение в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Автомобиллар тирбандлиги юзага келганда нима қилиш керак – ИИББ раҳбари жавоби

"Менинг фикрим шундай, ўзини ҳурмат қиладиган фуқаро, биринчи навбатда талабларга бўйсуниши лозим. Бу талаблар қанчалик ноўрин ёки нотўғри туюлмасин, фуқаро бўйсуниши керак. Дейлик, агар ўтиш сўралган бўлса - ўтиш керак, ёки дейлик тўхташ сўралган бўлса, тўхталиши лозим. Агар қандайдир саволлар берилган бўлса, уларга жавоб бериш керак", - деб аниқлик киритди Тошкент ИИББ раҳбари.

Генерал-майорнинг айтишича, агар мана шундан сўнг фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими ҳаракатларидан норози бўладиган бўлса, ўрнатилган тартибда шикоят қилишга ҳақли.

"Марҳамат, агар орган ходими ҳаракатларини нотўғри деб ўйласангиз, ариза билан мурожаат қилинг. ИИББ ёки ўз навбатида прокуратура органи ходимлари томонидан фуқароларнинг аризалари ҳар бир ҳолат бўйича алоҳида кўриб чиқилади", - деб ишонтирди у.

ИИББ раҳбарига кўра, мана шундагина ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари ва фуқаролар бир-бирини тушуна бошлайдилар ва бу каби ҳолатлар аллақандай "ҳодиса"га айланиб кетмайди.

"Баъзида фуқароларнинг норозиликлари, айниқса улар маст ҳолатда бўлишса, нафақат маъмурий ҳуқуқбузарлик, балки жиноий жавобгарлик чегарасидан ҳам ўтиб тушади. Афсуски, ичган ёки ичмаган, рози ёки норози фуқаролар томонидан ички ишлар ходимларига тан жароҳатлари етказилган ҳолатлар бўлган ва бу мутлақо номақбул", - деди ички ишлар ходими ҳатти-ҳаракатларига ўрнатилган тартибда баҳо берилиши кераклигини яна бир бор эслатган Жўраев.

Милиция патрул машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Текин тўн қимматга тушар: милиция ходимлари ҳалол меҳнатга чақирилди

У шунингдек, АҚШда полициячиларга қаршилик кўрсатмоқчи бўлганлар полициячилар томонидан отиб ўлдирилиши каби ҳолатларини мисол келтирди ва Ўзбекистонда фуқарога нисбатан, ҳатто у кескин қаршилик кўрсатса-да, қурол ишлатилмаслигини алоҳида таъкидлади.

 "Бизнинг ходимларимиз охиригача бу сингари ҳолатларни қуролсиз ҳал этишга ҳаракат қиладилар. Ўзбекистон Ички ишлар ходимлари ёнида табел қуролга эга бўлса-да, ортиқча ундан фойдаланмаслик учун зарбани ўзига қабул қилишга ҳаракат қилишади. Кўряпсизми? Ахир бу халқга нисбатан, инсонга, унинг ҳаётига нисбатан ҳурмат эмасми?!", - дея журналистларнинг ўзига савол ташлади Рустам Жўраев ва афсус билан бу каби ҳолатлар кўпинча нотўғри талқин қилинишини қўшимча қилди.  

Янгиликлар лентаси
0