Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди

© Фото: пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев почтил память Ислама Каримова
Президент Шавкат Мирзиёев почтил память Ислама Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2-сентябрь Ислом Каримов хотира куни. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Биринчи Президенти хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. 2-сентябрь Ислом Каримов хотира куни. Ушбу муносабат  билан Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистон Биринчи Президенти ҳайкали пойига гул қўйди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.  

"Бу Шавкат Мирзиёевнинг ўз устози, мустақиллигимиз асосчиси бўлган Ислом Каримовга юксак ҳурматининг яна бир ифодаси бўлди", - дейилган хабарда. 

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2 сентябрь Хотира куни этиб белгиланган. Бу куни Ислом Каримовнинг ҳаёти ва серқирра фаолиятини ёд этиш яхши анъанага айланган.

Гул қўйиш маросимида парламент ва ҳукумат аъзолари, фан ва маданият намояндалари, ёшлар, кенг жамоатчилик иштирок этди. 

Шунингдек, хабарда айтилишина ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилган.

Янгиликлар лентаси
0