00:27 04 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
58210

Янги қонун қабул қилинса, тиланчилик қилганлар 1 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Ўзбекистонда тиланчилик билан шуғулланганлар жамоат ишларига ёки қамоқ жазосига маҳкум қилиниши мумкин. Бу ҳақида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилган янги қонун лойиҳасида айтиб ўтилган.

Унда Ўзбекистон ЖКнинг 127-моддасига бир қатор ўзгаришлар киритиш таклиф қилинган.

Хусусан, аэропорт, вокзал, парк, дам олиш масканлари, бозорлар ва савдо мажмуаси ҳудудлари, шунингдек, уларга тегишли ҳудудлар — автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари, бекатлар, автотранспорт воситалари ўтадиган йўл қисмлари, маданий ва маънавий мерос объектлари жойлашган ҳудудлар, барча турдаги жамоат транспортлари ва бошқа жамоат жойларида фаол тарзда пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа қимматбаҳо буюмлар сўрайдиганлар:

300 соатдан 600 соатгача жамоат ишларига жалб қилиш ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликдан чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Худди шундай ҳаракатлар вояга етмаган шахс иштирокида ёки ундан фойдаланган ҳолда, шунингдек, руҳий хаста, ногиронлиги бор шахслар, ўзини ногирон қилиб кўрсатган одамлар, ёки мажбуран наркотик ва психотроп моддалар, алкоголь маҳсулотлари истеъмол қилган, лекин ақлий фаолиятига путур етмаган шахслар томонидан содир этилса - 400-800 соатгача жамоат ишларига жалб қилиш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Агар ушбу ҳаракартлар гуруҳ томонидан, такроран, наркотик моддалар таъсирида, мажбурлаш йўли билан амалга оширилса 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ундан ташқари Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик кодекснинг 188-моддасига ҳам қўшимча киритилади.

Унга кўра жамоат жойларда тиланчилик қилаётганлар энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жаримага тортиш ёки 5 суткагача маъмурий қамоқ билан жазоланади.

Худди шундай ҳаракатлар вояга етмаган, руҳий хаста, ногирон шаҳслардан фойдаланилган ҳолда ёки мажбуран наркотик моддалар таъсирида амалга оширилганда - энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жаримага тортиш ёки 5 суткадан 10 суткагача маъмурий қамоқ билан жазоланади.

Айни дамда ушбу ҳужжат лойиҳа босқичида. Кўпчиллик томонидан маъқулланганидан ҳамда келиб тушган таклиф ва мулоҳазалар билан тўлдирилганидан сўнг у тасдиқланиши мумкин.

Асосий мавзулар