Ўзбекистонда 15 туман адлия бўлими бошлиқлари ишдан олинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание Министерства юстиции Узбекистана
Здание Министерства юстиции Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Адлия вазирлигида бўлиб ўтган мажлисда шаҳар ва туман адлия бўлимларининг 28 нафар ходими, жумладан 15 нафар бўлим бошлиқлари лавозимидан озод этилди.

ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. Адлия вазирлигида 8 сентябрь куни туманлар ва шаҳарлар адлия бўлимлари фаолиятига бағишланган видеоселектор мажлиси ўтказилди, деб хабар қилмоқда Дарё.

Мажлисда Адлия вазирлигининг туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимларининг шу кунгача бўлган фаолияти, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича кун тартибидан ўрин олган масалалар муҳокама этилди.

Хусусан, фаолиятида қўпол хато ва камчиликларга йўл қўйиб келинганлиги жиддий танқид остига олинди. Ишига масъулиятсизлик билан ёндошган адлия бўлимларининг 28 нафар ходими, жумладан 15 нафар бўлим бошлиқлари лавозимидан озод этилди, - дейилган хабарда.

Фаолиятида камчиликларга йўл қўйганлиги учун ҳудудий адлия бошқармаларининг 25 нафар ходимига ҳайфсан эълон қилинди, 29 нафари огоҳлантирилди.

Шу билан бирга, йиғилишда Сурхондарё вилоятининг Денов, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Андижон вилоятининг Марҳамат, Тошкент шаҳрининг Бектемир туман адлия бўлимлари қисқа вақт ичида ижобий натижаларга эришгани қайд этилди.

© МинЮстСовещание в Минюсте
Ўзбекистонда 15 туман адлия бўлими бошлиқлари ишдан олинди - Sputnik Ўзбекистон
Совещание в Минюсте

Йиғилишда Адлия вазири Русланбек Давлетов ҳар бир адлия ходими «фуқаролар адлия идоралари фаолиятидан рози бўлиши керак» деган тамойилга қатъий амал қилиши, ҳудудий адлия органлари раҳбарлари «туман-шаҳар адлия бўлимлари бизнинг юзимиз» тамойилига риоя этиши, «Ҳар бир давлат хизматчиси ҳар куни ўзининг меҳнати билан эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини исботлаши шарт» деган қоидани рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратиши зарурлигини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти қарорига асосан жойларда 200 та туман (шаҳар) адлия бўлими ташкил этилган ва уларга 560 нафар ходим ишга қабул қилинган эди. Ушбу адлия бўлимлари вазифаси фуқароларга ҳуқуқларини тушунтириш ва уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда кўмаклаш – деб белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0