10:51 25 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB121.46
  • EUR9492.35
  • USD8079.28
Телефонный аппарат

Ўзбекистон 10 сентябрдан бошлаб телефон рақамларини янгича тартибда теришга ўтади

CC BY 2.0 / Denise Krebs / 2013-04-02 Bright
Жамият
Ҳавола олиш
1113 0 0

Ўзбекистон эртадан бошлаб телефон алоқасида 9 хоналари рақам териш тартибига ўтади.

ТОШКЕНТ, 9 сен - Sputnik. Ўзбекистонда 10 сентябрдан бошлаб телефон рақамлари теришнинг янгича тартибига ўтади. Дастлаб ушбу тартиб фақат Тошкент шаҳри телефон рақамлари учун ишга туширилади, деб хабар қилмоқда Ўзбектелеком. 

“Ҳурматли абонентлар!

Ўзбекистонда мобил ва маҳаллий алоқа абонентларининг сони жадал суръатларда ўсиб, одатий етти хонали рақамлар сони камайиб бормоқда. Етти хонали рақамли телефон тизимининг сиғими етарли бўлмаганда Халқаро электралоқа иттифоқи кўп сонли тизимга ўтишни тавсия қилади”, - дейилган хабарда.

Телефон рақамларини  теришнинг янги тартиби
Телефон рақамларини теришнинг янги тартиби
Ушбу муносабат билан 10 сентябрдан бошлаб телефон алоқасидан фойдаланганда қуйидагиларга эътибор беринг:

  • Абонент рақами нотўғри терилганда овозли почта оператор рақамини тўғри териш ҳақида хабар эшиттирилади;
  • Рақам қайси операторга тегишли эканини билиш учун www.rtmc.uz сайти ёки @uztbmbot телеграм боти билан уланиш мумкин;
  • “Ўзбектелеком” АЖ ҳудудий филиалларининг телефон рақамларини териш вақтинча ўзгаришсиз қолдирилади;
  • Фавқулодда хизматларни чақириш тартиби - 101, 102, 103, 104, 1050 ҳамда 4 хонали қисқа рақамли хизматлардан фойдаланиш тартиби ўзгаришсиз қолдирилади;
  • Халқаро телефон рақамларини териш тартиби ўзгармайди: + хорижий давлат коди ва ҳоказо ёки + 998-xxxxxxxxx

Асосий мавзулар