Танзила Норбоева: Ўзбекистонда қийин аҳволга тушиб қолган ҳар бир аёлга ёрдам берилади

© Sputnik / Дильшода РахматоваТанзила Нарбаева
Танзила Нарбаева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Хотин-қизлар раиси Танзила Норбоева мамлакатда қийин ҳаётий вазиятларга тушиб қолган аёлларга қай тариқа ёрдам кўрсатилиши ҳақида гапирди.

ТОШКЕНТ, 11 сен - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистондаги аёллар муаммолари, давлат томонидан кўрилаётган ёрдам чоралари ҳамда мушкул аёллар учун вужудга келтирилаётган бошпаналар хусусида Sputnik Ўзбекистон халқаро ахборот агентлигига Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева сўзлади.

Хокимият Самаркандской области - Sputnik Ўзбекистон
Норбоевадан кейин Самарқанд вилояти хотин-қизлар раиси ҳам "опер воқеаси"ни қоралади

"Бу ҳақда Ўзбекистонда жуда кам гапирилади, қолаверса мамлакатда аёллар ҳуқуқлари поймол этилиши статистикаси ҳам йўқ. Гарчи қонун даражасида жинслар тенглиги масаласи тартибга солинган ва мамлакатдаги умумий вазият барқарор бўлса-да. Биласизми, ўзбек аёллари қайсидир органларга мурожаат қилишга ийманишади, яқинлари томонидан бўладиган таҳдилардан қўрқишади. Улар ҳамма дардини ичига ютадилар ва айрим ҳолатларда бу жуда ёмон - ўз жонига қасд қилиш билан якунланади", - деди Норбоева.

Шу билан бирга Ўзбекистонда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари даражаси энг паст - юз минг аҳоли сонига саккизта ҳолат.

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёлларга ёрдам бериш учун бир нечта чоралар кўрилиши лозимлигини қайд этди.

Илк қадам - масъул мутахассисларга мурожаат бўлиши мумкин. Аёллар ҳуқуқлари ҳимоячисининг сўзларига кўра, ҳар бир маҳаллада аёллар ва оилалар масаласида мутахассислар мавжуд. Айнан шу ходимлар томонидан қалтис ҳолатлар ва аёллар ҳуқуқлари бузилганлиги ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар қўмитагача етиб келади.

Зўравонлик муаммосини олдини олиш: аёллар учун “ишонч телефони” ишга туширилди

Айни вақтда эса республика даражасида реабилитация маркази ташкил қилинмоқда. У Тошкент шаҳрида жойлашган ва ҳозирда бинода таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

"Республика маркази статистика олиб бориш, қуйидаги марказларнинг барчасида иш механизмини ишлаб чиқиш устида иш олиб боради. Мамлакатимизнинг 14 регионида реабилитация марказлари шу йилдаёқ ташкил этилади. Қолган 200та туманларда босқичма-босқич яратилади, лекин 2019 йилнинг биринчи кварталига қадар улар барча ҳудудларда ишга туширилади", - дея истиқболдаги режалар билан бўлишди Норбоева.

Ҳуқуқ-ҳимоячисининг сўзларига кўра, ушбу реабилитация марказлари президент фармони доирасида, бироқ ҳокимиятлар кўмагида ташкил қилинмоқда: ҳокимликлар биноларни ажратиш, жиҳозлар билан таъминлаш, материал-техник базасини мустаҳкамлаш билан шуғулланмоқда.

Марказ мутахассисларига ҳозирданоқ, 1146 қисқа телефон рақами орқали мурожаат қилишни бошлаш мумкин. 

Ходжаева: қишлоқ аёлларига осон эмас, лекин ҳаёт уларни тадбиркор бўлишга мажбур қилади

"Қўнғироқ қилган ҳар қандай аёлга юқори малакали ҳуқуқий, руҳий ва тиббий ёрдам кўрсатилади. Қийин вазиятга тушиб қолган аёл бизнинг ташкилотлар томонидан ҳимоя қилинади", - дейди Норбоева.

Ушбу марказларда малакали мутахассислар: юристлар, руҳшунослар ва шифокорлар фаолият кўрсатишади.

"Биз оилаларда психологик муҳитни тартибга солиш устида иш олиб борамиз. Аёлларни ҳимоя қилиб, унинг ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза қиламиз", - деб таъкидлади Хотин-қизлар қўмитаси раиси.

Чунончи, қўмита фақатгина инқирозли вазиятларда ёрдам кўрсатиш билан чегараланмайди, аёлларни касб-ҳунарга тайёрлаш ва адаптация марказларини ҳам ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Женщина ткёт ковер - Sputnik Ўзбекистон
Аёллар билан боғлиқ мавжуд барча муаммоларни ҳал қилса бўлади - Сайёра Ходжаева

Норбоева, мисол тариқасида ёшлар ташкилотлари қошида ташкил этилаётган коворкинг-марказларни келтириб ўтди.

"Биз худди шундай марказларни яратмоқчимиз, токи қийин вазиятга тушган ва буёғига нима қилишни, қандай йўл тутишни билмай қолган аёллар бу ерда касб-ҳунар ўрганиб, тадбиркорлик сирларини ўргансин... Бундай коворкинг марказларини ҳар бир аёл келажакдаги ҳаётига ва ўзига бўлган ишонч билан тарк этади", - дейди Норбоева.

Бу сингари марказлар жиноятлар профилактикасида ҳам ёрдам беради - амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, деб таъкидлайди Норбоева, аёллар кўпинча оддий қонунларни билмасликлари туфайли ҳуқуқбузарликларни содир этадилар.

"Бизнинг марказларимизга қўнғироқлар аноним тарзда амалга оширилади. Қўнғироқ қилувчиларнинг исмларини ва уларнинг яшаш манзилларини сир сақлаган ҳолда уларга ёрдам берамиз", - деб таъкидлади хотин-қизлар раиси.

Дарвоқе, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси халқаро алоқаларни ҳам ривожлантирмоқда. Куни кеча қўмита Шанхай Аёллар федерацияси билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Норбоеванинг сўзларига кўра, ушбу ҳужжат Хитой билан аёллар ҳуқуқлари муҳофазаси масаласида ҳамкорликни кенгайтиришга имкон яратади.

Янгиликлар лентаси
0