04:30 20 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Жамият
Ҳавола олиш
427 0 0

Тошкентда ўз хотини ҳақида ижтимоий тармоқ орқали ножўя гапларни тарқатган эркакка жазо берилади.

ТОШКЕНТ,  11 сен – Sputnik. Тошкентда ўз хотинини ижтимоий тармоқ орқали ҳақорат қилган эркакка 2 йил мажбурий меҳнат жазоси берилиши мумкин, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хабарда айтилишига кўра, оилавий жанжалдан сўнг, эракак киши ижтимоий тармоқда хотини номига аккаунт очиб у ерда уни ҳақоратловчи маълумотлар жойлаштирган. Шундан сўнг аёл киши ҳуқуқни сақлаш органларига мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Ушбу иш юзасидан ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан 35-ёшли эркакка нисбатан иш қўзғатилган.  Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддасига биноан унга 2 йил муддатга мажбурий меҳнат жазоси берилиши мумкин.

Асосий мавзулар