Орлов вилоятида қурбон бўлган фуқароларининг исми-шарифи маълум бўлди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишПолиция и скорая помощь
Полиция и скорая помощь - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг Орлов вилоятида ЙТҲ оқибатида қурбон бўлган Ўзбекистон фуқароларининг исми маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 12 сен – Sputnik. Ўзбекистон ФВВ Россиянинг Орлов вилоятида ЙТҲ оқибатида қурбон бўлган 2 нафар Ўзбекистон фуқароларининг исми шарифларини маълум қилди.

ФВВ хабарига кўра вафот этган фуқаролар қуйидагилар:

1. Рахмонов Мохмирза Оймирзаевич 1986 йилда туғилган, Андижон вилояти, Избоскан тумани

2. Газиева Маликахон Хабибуллаевна, 1983 йилда туғилган, Андижон шаҳри, Қўшариқ даҳаси   

2018 йилнинг 11 сентябрь куни соат 07:15 да Орлов вилоятида М-2, “Қрим” автомобил йўлининг 322 километрида ПАЗ автобуси ва Дэу “Нексия” енгил автомобили тўқнашуви оқибатида 2 киши вафот этган бир киши оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.

Жароҳатланган фуқаро: Ўринбоев Комолиддин Мклименович, 1989 йилда туғилган, Андижон вилояти Жалақудуқ туманида истиқомат қилади.

Янгиликлар лентаси
0