03:27 19 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27
Красивые номера на автомобиль в Узбекистане

Бир ҳафта ичида 2 миллиард сўмлик “чиройли” рақамлар сотилди

© Новости Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
170 0 0

Энг кўп чиройли рақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида сотилган. Умумий савдо ҳажмида ушбу ҳудуднинг улуши 19 %га тенг.

ТОШКЕНТ, 12 сен – Sputnik. Ўзбекистон Товар хом-ашё биржаси матбуот хизмати хабарига кўра, 5 сентябрдан 8 сентябргача аукционда қиймати 2 млрд. сўмдан “чиройли” авторақамлар сотилган.

Сотилган автомобил рақамларининг умумий сони 638тани ташкил қилган. Улардан 21 % - Биринчи тоифали, 24 % - иккинчи тоифали ва 55 % - учинчи тоифали автомобил рақамларидир.

Хабарда айтилишига кўра, энг кўп чиройли рақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида сотилган. Умумий савдо ҳажмида ушбу ҳудуднинг улуши 19 %га тенг.

Иккинчи ўринда Фарғона вилояти 12 % улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Наманган бўлиб, унинг улуши 10 %. Бошқа ҳудудларнинг улуши 59 %ни ташкил қилди.

Асосий мавзулар