10:53 15 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27
К мужчине, нахамившему работнице УП Тоштрансдиспетчерхизмат, приняты меры

“Тоштрансдиспетчерхизмат” ходимини қўпол тарзда ҳақорат қилган ҳайдовчи 5 суткага қамалди

© ГУВД г. Ташкента
Жамият
Ҳавола олиш
25230

Ҳайдовчига нисбатан йўл ҳаракат қоидаларини бузганлик ҳақида баённома ҳам расмийлаштирилди.

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. “Тоштрансдиспетчерхизмат” ходимини қўпол тарзда ҳақорат қилган ҳайдовчига чора кўрилди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча интернетда “Матиз” автомобили ҳайдовчиси жамоат транспорти учун мўлжалланган жойни ўз автомашинаси билан тўсиб қўйганлиги акс этган видео тарқалди. Шунингдек, ҳайдовчи “Тоштрансдиспетчерхизмат” УК вакилининг эътирозига эътибор бермай, қўпол тарзда аёл кишини ҳақорат қилиб, унинг қўлидан мобил телефонини тортиб олмоқчи бўлган. Буни еплай олмагач, унга қўл қўтарган.

Ушбу ҳолат бўйича Тошкент ИИББ томонидан чоралар кўрилди. Ҳайдовчи қўлга олинди. У Зангиота туманида яшовчи 26 ёшли Ҳикматулла М. бўлиб чиқди. 

Қайд этилишича, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-6- (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши) ва 135-моддаси (йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) билан баённома расмийлаштирилди.

К мужчине, нахамившему работнице УП Тоштрансдиспетчерхизмат, приняты меры
К мужчине, нахамившему работнице УП "Тоштрансдиспетчерхизмат", приняты меры

Бундан ташқари, “Тоштрансдиспетчерхизмат” УК раҳбариятининг аризасига асосан Шайхонтоҳур тумани маъмурий суди томонидан Ҳикматулла М. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликда айбдор деб топилди ва унга 5 суткача бўлган муддатда маъмурий қамоқ кўринишидаги жазо тайинланди.

Ушбу моддага кўра, майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Асосий мавзулар