Президентлар дўстлиги - давлатлар дўстлиги: Тошкент ва Минск муносабатлари ҳақида

Oбуна бўлиш
Беларус ва Ўзбекистон муносабатлари тарихи ва янги даври ҳақида.

ТОШКЕНТ, 12 сен - Sputnik. Беларус президентининг Тошкентга расмий ташрифи олдидан Sputnik Беларусда ишловчи ҳамкасабаларимиз Ўзбекистон ва Беларус муносабатлари нинг эски ва янги даври ҳақида қуйидаги фактларни аниқлаган.

Ўзбекистон - Беларус муносабатлари  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон - Беларус муносабатлари

Охирги 2 йил давомида Беларус ва Ўзбекистон муносабатлари жадал ва ҳар томонлама ривожланиб келмоқда. 

Ўзбекистон Биринчи президенти даврида Александр Лукашенко Ўзбекистонга 2 маротаба ташриф уюштирган бўлса, охирги икки йилда ҳам икки маротаба ташриф буюрган.

Иккинчидан, Беларус Ўзбекистонда дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан бир йилдан сўнг элчихона очган бўлса, Ўзбекистонга бунинг учун 25 йил вақт керак бўлган.

Шарқ - бу нозик масала 

Sputnik Беларус мухбири собиқ дипломат билан бўлган суҳбатда қуйидагиларни билиб олган. Дипломат айтишига қарганда Ўзбекистон ва Беларус муносабатлари 90 йилларда бузилган. Бунга пахта билан боғлиқ бир воқеа сабаб бўлган.

Ўшанда Беларуснинг ҳали ёш президенти мамлакатдаги корхоналарни айланиб юриб Барановичи шаҳрига келган. У ерда хом-ашё йўқлиги туфайли ишламай турган тўқимачилик комбинатини кўриб уларга ёрдам беришни ваъда қилган.

Выставка ЭкспоСитиТранс 2014 - Sputnik Ўзбекистон
Электробус, авто-шоу ва тракторлар: Тошкентда Беларус маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилади

Шундан сўнг у Каримовга телефон қилиб пахта етказиб беришни сўраган ва унинг ваъдасини олган. Ўша вақтларда валюта танқислиги туфайли Беларусда маҳсулотлар учун бартер йўли билан ҳисоб-китоб қилиш одатий ҳол бўлган. Ўзбекистонда пахта олишда ҳам Беларуссия президенти шундай йўл билан ҳисоб китоб-қилмоқчи бўлган.

Лекин у вақтларда Ўзбекистонда пахта савдосида бартер йўли билан ҳисоб-китоб қилиш мутлақ таъқиқланган эди. Ўзбекистон пахтани фақат валюта эвазига сотишга рухсат берар эди. Шу сабабдан Ўзбекистон Беларусга пахта етказиб бера олмаган.

Беларус президенти Барановичига иккинчи сафар келганида ҳалиям пахта йўқлигини кўриб жаҳли чиққан. Муаммонинг сабабларини  суриштириб ўтирмасдан Ўзбекистон Биринчи президенти ҳақида, ўз ваъдасида турмаса у қандай президент - қабилидаги гапларни айтган.

Маълум бўлишича, ушбу гаплар Ислом Каримовгача етиб борган. Шундан сўнг бир неча йилга Ўзбекистон ОАВларида Беларус ва унинг президентини номини тилган олиш таъқиқланган.

КХШТ можароси  

2011 йилда Беларус президенти КХШТ давлатлари раҳбарлари учрашувида Ўзбекистонни Ташкилотдан чиқариш керак, деган мавзуда доклад ўқийди.

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишИслом Каримов ва Александр Лукашенко Ашхободда бўлиб ўтган "Бетарафлик сиёсати: тинчлик, хавфсизлик ва ривожланиш йўлида халқаро ҳамкорлик" мавзусидаги анжуманда. 2015 йил декабрь.
Президентлар дўстлиги - давлатлар дўстлиги: Тошкент ва Минск муносабатлари ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов ва Александр Лукашенко Ашхободда бўлиб ўтган "Бетарафлик сиёсати: тинчлик, хавфсизлик ва ривожланиш йўлида халқаро ҳамкорлик" мавзусидаги анжуманда. 2015 йил декабрь.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2006 йилад КХШТга қайта аъзо бўлганидан кейин ташкилотнинг бир қатор муҳим ҳужжатларини ратификация қилмаган эди.

“Биз бир қатор ички муаммоларимизни ҳал қилиб олишимиз керак, авваломбор айрим масалалар бўйича Ўзбекистоннинг позицияси бўйича. Бу аллақачон ҳаммага маълум ва бундан ҳеч қаёққа қочиб бўлмайди”, - деган эди Лександр Лукашенко.  

Белоруссия президентининг докладини Тошкентда Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашиш деб баҳолашди.

Ушбу воқеадан бироз вақт ўтиб Ўзбекистон КХШТдан расман чиқмаган бўлсада, ушбу ташкилотда ўзининг аъзолигини вақтинча тўхтатиб қўйди.  

Президентлар баҳслашуви

Ислом Каримов ҳеч қачон омма олдида Беларус раҳбарига нисбатан салбий маънода гапирмаган, лекин  бир сафар икки президент бироз баҳслашишган.

2015 йил Ғалаба куни олдидан МДҲ раҳбарлари Москвада учрашишган. Беларус президенти Ғалабани бўлиш билан шуғулланмасдан уни барча Совет халқларнинг умумий ҳиссаси деб ҳисоблашга чақирди.

Делегация из Узбекистана посетила Белорусскую АЭС - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон АЭС қурилишида Беларус тажрибасини ўрганади

“Биз доимо Ғалаба ягона ва бўлинмас деймиз. Биз ҳисобчилар эмасмиз, биз бу ерда у ёки бу халқнинг урушга қўшган улушининг катта ёки кичиклигини ҳисоблаб ўтиришимиз керак эмас. Ғалаба рус, белорус, қозоқ, қирғиз, ўзбек ёки тожик миллатига эмас – бутун Совет халқига, ушбу Буюк ғалаба буюк Совет халқига тегишли деб ҳисоблашимиз керак”, - деган эди Беларус раҳбари.

Бунга жавобан Ўзбекистон президенти “бу ерда бе арифметика ёки бухгалтерия эмас деган гаплар айтилди. Менинг фикримча бунай дейиш нотўғри. Албатта уруш барча республикалар учун жуда оғир синов бўлди. Лекин, шунга қарамасдан, ғалабада рус халқининг алоҳида ўрни бор. Мен ҳар бир сўзим учун жавоб беришга тайёрман. Фашизм билан бўлган курашнинг энг оғир юки, улкан инсоний ва материал йўқотишлари Россия халқлари зиммасига тушди”, - деган эди Ислом Каримов.  

Янги давр -  дўстлик даври

Ўзбекистон Биринчи президентининг вафотидан кейин, МДҲ барча мамлакатлари раҳбарлари унинг дафн маросимига ташриф буюришди. Беларус президенти ўз ҳамдардлигини масофадан туриб билдирди ва ўрнига бош вазир Андрей Кобяковни юборди.

 Церемония открытия бюста и улицы имени народного поэта Беларуси Якуба Коласа - Sputnik Ўзбекистон
Беларус ва Ўзбекистон дўстлиги рамзи: Тошкентда Якуб Колас бюсти ўрнатилди

“Ўзини давлат ва халқ хизматига боғишлаган порлоқ етакчи дунёни тарк этди. Ҳамюртлари ва бутун дунёдаги дўстлари  Ислом Абдуғаниевич номини Мустақил Ўзбекистоннинг оёққа туриши билан боғлиқ бўлган буюк сиёсий ва жамоат раҳбари сифатида эслаб қолишади”, - деган эди Лукашенко ўшанда.   

Лекин  2016йил октябрида Ўзбекистонга бўлган ташрифи давомида Александр Лукашенко Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова билан учрашиб у кишига ўз ҳамдардлигини шахсан билдирган. Шундан сўнг Беларус раҳбари Ислом Каримов қабрига ташриф буюриб у ерга гул қўйди.

Ўзбекистон янги президенти Шавкат Мирзиёев даврида икки мамлакат муносабатлари жадал ўзгара бошлади. Минскда ваниҳоят Ўзбекистон элчихонаси пайдо бўлди. Беларус президенти эса Ўзбекистон раҳбарини мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотлар учун самимий олқишлай бошлади. Лукашенко Шавкат Мирзиёевни бир неча бор “дўстим” деб атади.

“Охирги бир йил давомида биз дўстим Шавкат (Шавкат Мирзиёев) билан беларус – ўзбек муносабатларида ўтган 20 йил ичида бажарилган ишлардан кўп иш қилдик”, - деган эди Александр Лукашенко.

Яна бир қизиқарли факт: Беларуснинг собиқ бош вазири Вячеслав Кебич маълум қилишига кўра, Каримовлар оиласида беларус қони ҳам бор. Буни Биринчи президентинг кенжа қизи ҳам тасдиқлаган эди. “Менинг бувим белоруссиялик. Уруш вақти бувам - Фарғоналик ўзбек уни Қувасойга олиб келган”, - деган эди Лола Каримова-Тиллаева ўз Инстаграмида.

Янгиликлар лентаси
0