04:12 19 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27
Chevrolet Captiva

Captiva ўрнига нима ишлаб чиқарилади?

© Wikipedia
Жамият
Ҳавола олиш
179042

Ўзбекистонда биринчи кроссовер - Chevrolet Captivaни ишлаб чиқариш тўхтатилмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 сен – Sputnik. Куни кеча GM Uzbekistan Captiva моделини ишлаб чиқариш тўхтатилиши ҳақидаги хабарларни расман тарқатди.

Ҳақиқатдан ҳам 11 йил олдин бозорга чиқарилган ушбу автомобилнинг "пенсияга" чиқиш вақти ҳам келгандир. Бугун ҳеч қандан автомобил конвейерда бунча узоқ "яшамайди". Хўш, биз ушбу автомобил ҳақида яна нималарни биламиз?

Chevrolet Captiva Ўзбекистон бозорида расман сотилган биринчи кроссовер бўлди.

*Кроссовер сўзи – асли мусиқа соҳасига тегишли сўз бўлиб, турли жанрдаги мусиқаларнинг аралашмасини англатади. Автомобиллар соҳасида эса бу ўзига хос ўхшатиш бўлиб, йўлтанламас автомобилларнинг маълум хусусиятларини ҳамда у енгил автомобилнинг қулайлигини ўзида мужассам қилган автомобиль маъносида ишлатилади.

2000 йиллар бошларида дастлаб АҚШда сўнгра Европа мамлакатларида кроссоверлар бозори илдам ўсиб борди. Кўпчиллик одатий седан ёки хэтчбеклар ўрнига улардан кўра клиренси баландроқ, лекин шаҳарда фойдаланишга қўйлай бўлган, универсал автомобилларни хуш кўра бошлади.

Каптива ҳам GM компанияси томонидан айнан ана шундай автомобил – замон ва бозор талабларига жавоб берадиган кросовер сифатида яратилган эди.

*Captiva - бу  АҚШнинг Флорида штатида жойлашган бир оролнинг номидир. Каптивада бир неча пляж ва дам олиш масканлари жойлашган. Қуйида Кэптива оролидан бир неча фотосуратлар томоша қилишингиз мумкин.

Chevrolet компанияси учун ўз автомобилларини Америка қитъасида жойлашган турли жойларининг номлари билан аташ - бу ўзига хос бир одатга айланган. Масалан Tahoe, Malibu, Colorado, El Camino, Orlando ва бошқалар.

Chevrolet Captiva – автомобилсозлик тарихида муҳим аҳамиятга эга бўлган автомобил. Нега деганда ушбу автомобил GM концернининг маълум бир бозор учун эмас, балким бутун дунёда сотиш учун мўлжалланган биринчи глобал модели бўлди.

Chevrolet Captiva дунёнинг турли бурчакларида Opel Antara, Vauxhall  Antara, Daewoo Winstorm, Holden Captivaни номлари билан сотувга чиқарилган. Ҳамма жойда ҳам  ушбу автомобил муваффақиятли сотилган дея олмаймиз. 

Ўзбекистонда харидорлар Каптива учун ойлаб навбатда турган, миллионлаб “шапка” тўлаган вақтларда АҚШда Captiva умуман муваффақият қозона олмаган ва аксинча бир неча бор “энг кам сотилган кроссовер” ёки “энг муваффақиятсиз модел” деган номларни олган. Австралияда Holden Captiva ҳатто энг шармандали импорт автомобиллари рўйхатига ҳам тушиб қолган.

Россия ва Ўзбекистонда эса Captiva тақдири анча омадли бўлди.

2007 йилда Россияда Captiva кроссоверлар бозорига кириб келган энг бирнчи автомобиллардан бири эди. Бошқа кроссоверларга нисбатан Каптива каттароқ бўлиб у 3 қатор  жойлашган ўриндиқлар билан ҳам жиҳозланиши мумкин эди.

Шунингдек унинг классик услубдаги “вазмин” дизайни турли тоифадаги ёш ва қари ҳамда аёл ва эркак мизожлар дидига мос эди. 2009 йилда каптива янгиланиб янада харидоргир бўлди. Шу сабабли Captiva Россия бозорида ўн минглаб харидорларини топди.

Россия йўлларида каптивалар жуда кўп учрайди. Уларнинг эгалари фикрига кўра, автомобил етарли даражада ишончли ва салони кенг. Кўпчиллик каптиванинг тежамкор эмаслигидан афсусланади. Автомобил 100 км масофага 14-18 литр ёнилғи ёқади. Замонавий кроссоверларда ушбу кўрсатгич 9 – 9,5 литрни ташкил қилмоқда. Бугунги кунда ишлатилган автомобиллар бозорида каптиванинг ўртача нархи 500-600 минг рублни ташкил қилади.

Автомобил эксперти ва автожурналист Александр Добин фикрига кўра, Captiva бир неча йил олдин нарх/сифат хусусияти  бўйича яхши автомобил бўлган. Лекин бугунги кунда ушбу автомобил кроссоверлар бозоридаги рақобатга дош бера олмайди.

Шевроле Трекер
© Sputnik / Дильшода Рахматова

Чунки айни дамда Россияда кроссоверлар бозорида  энг катта рақобат мавжуд десак хато бўлмайди. Бугун ҳар бир бренд 2тадан 5тагача турли ўлчамлардаги кроссоверларни бозорга чиқарган. Ундан ташқари ушбу автомбилларнинг тежамкорлиги хавфсизлиги ҳам анча ошган. Албатта, автомобиллар дизайн ҳам бир жойда турмайди. Шунинг учун ҳам Каптива учун бозорни тарк этиш вақти келган.

Хўш Каптива ўрнига нима келади?

GM компанияси Каптива ўрнига қандай автомобил ишлаб чиқарилиши ҳозирча маълум қилгани йўқ. Кўпчилликда, яқинда Жиззах форумида оммага намойиш қилинган Chevrolet Tracker Каптиванинг ўрнига келади деган фикрга бориши мумкин, лекин бу нотўғри.  Чунки Tracker Каптивадан анча кичик бўлиб у компакт кроссоверлар синфига киради.

Америка бозорида Chevrolet компанияси Каптива ўрнида Equinox моделини савдога чиқарган. Айни дамда Equinox Канаданинг Онтарио шаҳрида ишлаб чиқарилади. Компаниянинг глобал бозорлардаги моделлари  америка бозорида сотилаётган моделларга йил сайин кўпроқ ухшаб бораётганлигини ҳисобга олганда айнан Chevrolet Equinoxни Корея ёки Ўзбекистонда ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин, Chevrolet Malibu каби.

Нима бўлганда ҳам Жанубий Кореяда Captiva ўрнига айнан Chevrolet Equinox сотилмоқда. Ушбу факт бизнинг ишончимизга янада кўпроқ ишонч қўшди. Қуйида Equinoxнинг бир неча фотосуратларини келтирамиз.

1 / 9
Chevrolet Equinox

Асосий мавзулар