10:43 25 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB121.46
  • EUR9492.35
  • USD8079.28
Океанариум в штате Джорджия

Тошкентда океанариум пайдо бўлиши мумкин

© Wikipedia/ Georgia Aquarium
Жамият
Ҳавола олиш
348 0 0

20 йилдан бери балиқ етиштириш билан шуғулланаётган тадбиркор Тошкентда океанариум очишни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik. Кеча Тошкентда бўлиб ўтган "Инвестор куни" тадбирида пойтахтда ҳақиқий океанариум очиш лойиҳаси тақдим этилди, деб хабар қилмоқда ҳокимият матбуот хизмати.

Ушбу таклиф шаҳар ҳокимиятига узоқ вақт давомида балиқ етиштириш билан шуғулланаётган тадбиркор Баҳром Турсунбаевлар оиласи томонидан киритилди.

“20 йилдан узоқ вақт давомида балиқ етиштириш билан шуғулланаётган Бахром Турсунбоевлар оиласи Тошкентда 50дан ортиқ балиқлардан иборат бўлган биринчи океанариум очишни таклиф қилди. Ҳокимга ушбу ғоя ҳокимга маъқул келди ва инвесторлардан лойиҳани батафсилроқ ишлаб чиқишни сўралди”, - дейилган хабарда.

Океанариум – ичидан денгиз ва океанлардаги муҳит яратилган улкан аквариум маълонисни англатади. Одатда океанариумларда бир неча катта катта бўлимлар бўлиб, уларда турли хил балиқ ва денгиз мавжудотлари намойиш қилинади.

Сингапурдаги “S.E.A.Aquarium”  дунёнинг энг йирик океанариуми ҳисобланади. 2012 йилда очилган ушбу океанариумнинг умумий майдони 8 гектар, сув ҳажми эса 45 миллион литрни ташкил қилади. Океанариумда 800 хилга мансуб 100 минг денгиз мавжудотлари яшайди.

Асосий мавзулар