19:44 15 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27
Платежный терминал для банковской карты

Uzcard 15 соатдан бери ишламаяпти

© Sputnik / Александр Кряжев
Жамият
Ҳавола олиш
56701

Ўзбекистонда Uzcard тўлов тизими 15 соатдан ортиқ вақт давомида ишламаяпти.

ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik. Ўзбекистонда тўлов карталари 15 сентябрь соат 18:52 дан буён ишлаяпти, деб хабар қилди Uzcard матбуот хизмати.

“Ягона Умумреспублика Процессинг Марказининг маълум қилишича,  техник носозликлар сабабли 2018 йилнинг 15 сентябри, соат 18:52 дан бошлаб POS, E-POS терминаллари ва АТМ қурилмалари  процессинг маркази билан вақтинчалик улана олмаслиги мумкин. Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, - дейилган.

Шу билан бир вақдта, “Ўзбектелеком” Акциядорлик жамияти UzCard тизимида айни дамда кузатилаётган муаммоларга ҳеч қандай алоқаси йўқилигини маълум қилди. Бу ҳақида Пресса.уз талеграм канали хабар бермоқда. 

Маълуот учун, "Ўзкарт" тизими – асосий элементи банк пластик карточкалари ва тўлов терминаллари бўлган, дастурий-техник ечимлар ва тегишли ташкилий-техник инфратузилмага асосланган ҳолда фаолият кўрсатадиган чакана тўлов тизими ҳисобланади. Тизимда Ўзбекистонда хизмат кўрсатувчи банклар, ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк, шунингдек Ягона умумреспублика процессинг маркази ягона тизимга бирлаштирилган.

Ягона умумреспублика процессинг маркази "Ўзкарт" тизими аъзоларига БПКлар орқали операцияларни амалга оширишга шароит яратиши, тизим хизматларининг узлуксизлигини таъминлаши шарт.

Асосий мавзулар