БМТ инсон ривожланиш индексини эълон қилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЛюди гуляют в парке
Люди гуляют в парке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
БМТнинг инсон ривожланиш индекси эълон қилинди – Ўзбекистон рўйхатнинг иккинчи ярмида.  

ТОШКЕНТ, 17 сен – Sputnik. БМТ дунё мамлакатларида инсон ривожланиш индексини эълон қилди.

189 мамлакат иштирок этган рўйхатда Ўзбекистон 105 ўринда. МДҲнинг қолган давлатлари орасида энг юқори ўрин Россияга тегишл - 49 ўрин. Беларус - 53, Қозоғистон - 58, Грузия - 70, Озарбайжон - 80, Арманистон - 83, Украина - 88, Туркманистон - 108, Молдова - 112, Қирғизистон - 122, Тожикистон - 127 ўринларни эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, БМТ инсон ривожланиш индексини ҳисоблашда аҳолининг таълим даражаси ва жон бошига тўғри келадиган мамлакат ялпи даромади ҳисобга олинади.

Рейтингда биринчи ўрнида – Норвегия, кейинги ўринларда Швецария, Австралия, Ирландия ва Германияга жойлашди.

Шунингдек Исландия, Гонконг, Швеция, Сингапур ва Голландия ҳам биринчи ўнликка кирди.

Рейтинг охирида Жанубий Судан - 187, Марказий Африка республикаси - 188 ва Нигер – 189 эгаллаган.

Янгиликлар лентаси
0