Самарқандда “Яндекс такси”нинг рақобатчиси пайдо бўлди

© Sputnik / Рамиз БахтияровТакси
Такси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқандда мобил илова орқали ишлайдиган биринчи такси хизмати ишга тушди.  

ТОШКЕНТ, 20 сен - Sputnik. Самарқандда мобил илова орқали ишлайдиган биринчи такси хизмати ишга тушди, деб хабар қилмоқда “Халқ сўзи”.    

Самарқанд вилояти ҳокимлиги “iTaxi” компанияси билан биргаликда аҳолига хизмат кўрсатишнинг янги услубини жорий этди. Лойиҳа муаллифи Олим Мухаммадиев олдин Uber компанияси билан ҳамкорлик қилгани маълум.

Мижозлар Appstore ёки Google Playmarketдан керакли дастурни юклаб олганларидан сўнг, смартфон орқали такси буюртма бериш имконига эга бўлади.

Энг кам йўлкира ҳақи 4000 сўм бўлиб у 5 дақиқа кутиш вақти ва 3км гача бўлган масофага йўлкира ҳақини ўз ичига олган. Қўшимча ҳар бир километр учун 500 сўм олинади. 

Такси - Sputnik Ўзбекистон
Адлия вазирлиги жисмоний шахсларга такси хизмати кўрсатишга рухсат берилмаганини билдирди

“Ушбу лойиҳа йўловчилар ва лицензияга эга бўлган профессионал ҳайдовчилар орасида кўприк бўлади. Бундан буён ҳайдовчилар ноқонуний ишлаб жарима тўлашга мажбур эмас, йўловчилар эса диспетчерсиз такси чақиришлари, ҳамда йўналиш узунлиги, йўлкира ҳаққи, ҳайдовчи рейтинги ва ҳатто унинг фотосуратини ҳам  ўз смартфонларида кузатиб боришлари мумкин бўлади”, - дейди Олим Мухаммадиев Фейсбукда.

Шунингдек компания саҳифасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва имконияти чекланган шахсларга 50% чегирма берилиши ҳақида айтиб ўтилган.

Айни дамда компания автомобили 2009 йилдан кейин ишлаб чиқарилган, лицензияга эга бўлган ҳайдовчиларни ишга ёллаш билан шуғулланмоқда. Янги такси компаниясида ишлаш учун автомобилларни сариқ рангга бўяш ва такси компаниясига % тўлаш талаб қилинмайди. Шунингдек, iTaxi ҳайдовчиларга бошқа такси компаниялари билан ҳамкорлик қилишни чекламайди.

Янгиликлар лентаси
0