18:10 25 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Жамият
Ҳавола олиш
78830

Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмасдан келинаётган автомототранспорт воситаларининг ҳисоби юритилади.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. “Фойдаланишга яроқсизлиги аниқланган автомототранспорт воситаларини утилизация ва қисмларини реализация қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарор лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Қарор лойиҳасида Ички ишлар вазирлигининг утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган автомототранспорт воситаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари ҳисобидан чиқариш таклифини маъқуллаш назарда тутилган.

Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмасдан келинаётган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг фойдаланишга яроқлилигини аниқлаш, яроқсизларини ҳисобдан чиқариш, утилизацияга қабул қилиш ёки қисмларини реализацияга қаратиш тартиби тўғрисидаги низом қарорга илова қилинган.

Қарор талабларига кўра, Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорликда мажбурий техник кўрикдан ўтказилган автомототранспорт воситаларининг ягона электрон базасини 2019 йил 1 январга қадар шакллантиради.

Шунингдек, белгиланган муддатда мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган автомототранспорт воситаларини бошқарганлик ҳолатларини “Маъмурий амалиёт” комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимида автоматлаштирилган тарзда қайд этиш механизми 2019 йил 1 июнга қадар амалиётга жорий этилади.

Низомда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳудудий органи раҳбари ҳисобот йилининг 10 октябрига қадар мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситалари эгаларига хабарномалар юбориши белгиланган.

Шу билан бирга, ҳисобот йилининг 1 ноябрига қадар охирги уч йил давомида мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг рўйхати шакллантирилади.

Шунингдек, фуқаролар йиғинлари фаоллари (вакиллари, посбонлари) ва ички ишлар органлари таянч пунктлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторларидан иборат гуруҳ томонидан ўзларининг хизмат кўрсатиш ҳудудида рўйхатда турган ва охирги уч йил давомида мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситалари эгаларининг турар жой манзили бўйича, фуқароларнинг турар жой дахлсизлигини бузмаган ҳолда, уларнинг розилиги билан инвентаризациядан ўтказилиши назарда тутилган.

Қарор лойиҳаси 12 октябргача муҳокама қилинади.

Асосий мавзулар