Ўзбекистон делегацияси Махатма Ганди хотирасига ҳурмат бажо келтирди

© Пресс-службаШавкат Мирзиёев почтил память Махатма Ганди
Шавкат Мирзиёев почтил память Махатма Ганди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Махатма Ганди хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги Ўзбекистон расмий делегацияси Ҳиндистон миллий қаҳрамони Маҳатма  Ганди хотирасига ҳурмат бажо келтиришди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, делегация аъзолари Нью-Деҳли шаҳридаги “Раж Гхат” ёдгорлигига ташриф буюриб, Маҳатма Ганди хотирасига ёқилган мангу олов ёнига гулчамбар қўйди. Фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзиб қолдиришди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистон делегацияси Маҳатма Ганди хотирасига ҳурмат бажо келтирмоқда
Ўзбекистон делегацияси Махатма Ганди хотирасига ҳурмат бажо келтирди - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Маҳатма Ганди хотирасига ҳурмат бажо келтирмоқда

Маҳатма Ганди (1869 – 1948) – Ҳиндистон халқини Британия колониясидан озод қилиш учун курашга бошчилик қилган сиёсий ва жамоат арбоби. Маҳатма - "Буюк кўнгил" ёки "Буюк дил" маъносини англатади. 

Ганди Ҳиндистон мустақиллиги учун курашда куч ишлатмасдан, зўравонлик ва қурбонларсиз ғалабага эришга муваффақ бўлган миллий қаҳрамондир. 

Хусусан, Ганди чақириғига биноан ҳиндистонликлар, қуролли қаршилик кўрсатмасдан, Британия маҳсулотларини сотиб олишдан, британияликлар чиқарган қонунларга бўй сўнишдан бош тортишган ва охир оқибат Британия колонизаторлари Ҳиндистонни тарк этишга мажбур бўлган. 

© Пресс-служба президента УзбекистанаМаҳатма Ганди ёзиб қолдирган "Дунёнинг етти гуноҳи"
Ўзбекистон делегацияси Махатма Ганди хотирасига ҳурмат бажо келтирди - Sputnik Ўзбекистон
Маҳатма Ганди ёзиб қолдирган "Дунёнинг етти гуноҳи"

Маҳатма Гандининг ўлими олдидан ўз набирасига берган “Дунёнинг етти гуноҳи” рўйхати қуйидагилардан иборат:

  • Нуқтаи назарсиз сиёсат
  • Меҳнатсиз бойлик
  • Виждонсиз лаззат
  • Иродасиз билим
  • Ахлоқсиз тижорат
  • Мурувватсиз фан
  • Қурбонликсиз ибодат
Янгиликлар лентаси
0