МДҲнинг уч мамлакатида Пентагон лабараториялари қайта таъмирланмоқда

© Sputnik / Татьяна ПичугинаОплодотворенные яйцеклетки мыши в чашке Петри готовы для эксперимента.
Оплодотворенные яйцеклетки мыши в чашке Петри готовы для эксперимента.  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Пентагон лабараторияси қайта таъмирланиши ҳақида ҳеч нарса эшитмаганини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 4 окт - Sputnik. Украина, Озарбайжон ва Ўзбекистондаги Пентагонга тегишли бўлган лабараторияларда қайта таъмирлаш амалга оширилмоқда, деб хабар қилди РИА Новости, Россия Қуролли кучларининг радиация, кимё ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи Игор Кирилловга асосан.

“Лугар маркази АҚШнинг йирик ҳарбий-биологик дастурининг бир қисмидир. Дастур доирасида Россия атрофида жойлашган мамлакатларда Пентагонга таалуқли бўлган бир неча марказлар фаолият юритмоқда. Украина, Озарбайжон ва Ўзбекистондаги Пентагонга тегишли бўлган лабараторияларда қайта таъмирлаш амалга оширилмоқда”, - деди Кириллов.

Россиялик ҳарбий айтишига қараганда, Лугар марказлари фаолиятининг асосий мақсади инфекцион касалликлар ҳақида барча маълумотни тўплаш, патоген микроорганизмларнинг  миллий коллекцияларини штаммларини, жумладан вакцина ва антибиотикларга бардош берувчи штаммларни ҳам олиб чиқиб кетишдир.

Проведение исследования в лаборатории - Sputnik Ўзбекистон
Россия АҚШнинг собиқ СССР давлатларидаги тиббий-биологик фаоллигидан ташвишланмоқда

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида Петагонга тегишли бўлган лабораторияларда ҳеч қандай қайта таъмирлаш ишлари ҳақида эшитмаганликларини хабар қилишди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Грузия Давлат хавфсизлиги собиқ вазири Игорь Гиоргадзе Москвада, матбуот анжумани чоғида АҚШ президенти Дональд Трампга Грузияда фаолият юритаётган Лугар Маркази фаолиятини текширишни сўраб мурожаат қилганини хабар қилди.

Гиоргадзе журналистларга Грузиядаги Лугар Марказига тегишли бўлган тиббиёт марказида 2015 йилнинг декабрь ойида - 30 киши, 2016 йилнинг августида - 16 киши вафот этганини хабар қилди. Беморларнинг барчаси “Геппати С”дан даволаш учун ушбу тиббиёт марказларига ётқизилган бўлган. Лаборатория эълон қилган ҳисоботларда ушбу беъморларнинг исми шарифлари кўрсатилмаган, фақат ёши ва жинси кўрстилган.

© Sputnik / Алексей КуденкоБрифинг Министерства обороны РФ по биооружию
МДҲнинг уч мамлакатида Пентагон лабараториялари қайта таъмирланмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Брифинг Министерства обороны РФ по биооружию
Янгиликлар лентаси
0