05:12 21 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Официант проверяет чистоту бокала

Тошкентда спорт кийимидаги мижозни киритмаган ресторан 1 млн сўм тўлади

© Sputnik / Виталий Тимкив
Жамият
Ҳавола олиш
99420

Ўзбекистонда ресторанга кириш “дресс-код”и оқибатида пайдо бўлган биринчи маънавий зарар ундирилди.

ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Тошкентда бир вақтлар машҳур бўлган “Мармарис” ресторани спорт кийимидаги мижозни ичкарига киритмагани учун, суд қарорига кўра 1 млн сўм маънавий зарарни тўлади, деб хабар қилмоқда Хусусийлаштирилган корхонарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси.  

Воқеа 2017 йилнинг 6 июнид содир бўлган эди. Спорт кийимида бўлган фуқаро Д.Рузметов, ресторанда белгиланган “дресс-код”га мос келмаган кийимда бўлгани учун, “Мармарис” ресторанига киритилмаган эди. Ваҳоланки шу вақт ресторанда спорт кийимида бўлган хорижий  мижозлар бўлган.

Ушбу иш юзасида “Илк Бизнес” МCҲЖга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг тегишли моддалари бузилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2005 йилдаги 225-сонли қарори бўйича белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилган ва бир қатор қонунбузарликлар аниқланган.

Бундан ташқари, юқоридаги ҳолат юзасидан Шайхонтохур тумани Фуқаролик ишлари бўйича судида фуқаро Д.Рузметовнинг етказилган маънавий зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўриб чиқилган ва “ИЛК БИЗНЕС” МCҲЖ томонидан 1 млн. сўм маънавий зарар ундириш ҳақида қарор чиқарилган.

Шу билан бирга, Давлат рақобат қўмитаси томонидан «ИЛК БИЗНЕС» МCҲЖнинг масъул мансабдори маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан жаримага тортилган.

Асосий мавзулар

  • Эксперт по управлению проектами, управляющий партнёр Osokins Consulting Роман Осокин

    Ўзбекистон-Россия биринчи минтақалараро форумда иштирок этган эксперт Роман Осокин форум ҳақидаги фикрлари ва келгусида нималарга эътибор қаратиш кераклиги хусусида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди

    357
  • Хонанда Муниса Ризаева

    Аризага кўра, концерт ташкилотчиси Муниса Ризаеванинг ишончига кириб, Наманган, Фарғона ва Андижон шаҳарларида ўтказилган концерт дастуридан тушган жами 18 минг АҚШ долларига тенг гонорарни ўзлаштириб юборган

    710
  • Заправка автомобиля на одной из автозаправочных станций.

    2019 йилнинг 1 январидан бошлаб эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида аҳоли томонидан электр энергияси истеъмолининг базавий нормаси ойига бир абонент учун 300 кВт.соат қилиб белгилаш таклиф қилинмоқда.

    848