18:54 19 Декабр 2018
Эфир
  • RUB124.70
  • EUR9413.74
  • USD8325.59
Радар на дороге в Ташкенте

Тошкентда 7-8 октябрь кечаси 418 та тезликни ошириш ҳолати аниқланди

Пресс-служба ГУВД Ташкента
Жамият
Ҳавола олиш
219 0 0

Тошкентда 6-7 октябрь тунги пайтда 1668 та тезликни ошириш ҳолати аниқланди.

ТОШКЕНТ, 8 окт - Sputnik. Бу тунда – 7-8 октябрда Тошкентда радар ёрдамида 418 тезликни ошириш ҳолати аниқланди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати. 

Хабарда айтилишича, 6-7 октябрь тунги пайтда 1668 та тезликни ошириш ҳолати аниқланди.

7-8 октябрь кунлари эса радарлар ёрдамида 33 мингдан ортиқ ҳолат аниқланди. Мисол учун, Яшнобод туманидаги Маҳтумқули кўчасида бир смена давомида радарлар 273 та тезликни ошириш ҳолати аниқланди.

7 октябрда жами 521 ҳолат аниқланди. Улардан 116 нафар ҳайдовчи йўлдан ўтаётган пиёдаларни ўтказишмаган, 205 нафар ҳайдовчи қарама-қарши йўлга чиқишган, 29 нафар ҳайдовчи тўхташ ва тўҳтаб туриш қоидасини бўзишган, 199 нафар ҳайдовчи хавфсизлик камарини тақмаган, 50 нафар ҳайдовчи светофорнинг тақиқловчи сигналидан ўтиб кетишган, 66 нафар ҳайдовчи эса автомобил бошқараётганда мобил телефондан фойдаланишган.

Асосий мавзулар