18:50 19 Декабр 2018
Эфир
  • RUB124.70
  • EUR9413.74
  • USD8325.59
Немецкий военный специалист Клаус Хютгер

Тошкентда Германия ҳарбий мутахассислари машғулот ўтказишди

© Министерство обороны Узбекистана.
Жамият
Ҳавола олиш
74 0 0

Ўзбекистон-Германия мудофаа вазирликлари тизимида олиб борилаётган янгича ёндашувлар ўзаро таққосланиб, атрофлича муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 9 окт - Sputnik. Қуролли Кучлар академиясига Германия мутахассислари ташриф буюрди, деб хабар қилди Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси профессор ўқитувчилари ва Германия Федератив Республикаси Қуролли кучлари мутахассислари иштирокида икки томонлама ўрнатилган ҳарбий ҳамкорлик доирасида машғулотлар ўтказилди.

Учрашувда олмон ҳарбий мутахассиси Клаус Хютгер “Критик инфратузилмалар” мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, ўзбек-олмон мудофаа вазирликлари тизимида олиб борилаётган янгича ёндашувлар ўзаро таққосланиб, атрофлича муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, ўша куннинг ўзидаёқ, Германия Федератив Республикаси Бундесвернинг Мюнхен университети профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг ташрифи ҳам амалга оширилди.

Унда “Бундесвернинг Мюнхен университетида офицерларнинг таълим олиш жараёни”, “Аскарларни тайёрлаш доирасида Бундесвернинг психосоциал тармоғи” мавзуларида маърузалар тингланиб, ҳар икки давлат мудофаа вазирликлари тизимидаги ютуқ ва камчиликлар таҳлил қилинди.

Асосий мавзулар