Онкологлар Марказий Осиё аҳолисини ракдан қандай сақлаб қолиш мумкинлигини айтишди

© Пресс-служба Минздрава УзбекистанаВ Республиканском специализированном научно-практическом медицинском центре онкологии и радиологии состоялось открытие радиотерапевтического комплекса компании "Elekta Infinity"
В Республиканском специализированном научно-практическом медицинском центре онкологии и радиологии состоялось открытие радиотерапевтического комплекса компании Elekta Infinity - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон 100 мингга яқин аҳолиси турли даражадали онкология касалликлари билан кураш олиб борилмоқда. Республикада ҳар йили 18-19 минг кишига бундай ташҳиш қўйилмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik, Дилшода Раҳматова. Тошкентда 5-7 октябрь кунлари Марказий Осиё, Россия, Германия ва Грузия давлатлари иштирокида онкологларнинг биринчи конгресси ўтказилди.

Турли давлатлардан келган мутахассислар саратон касаллигини ташхис ва даволаш ишларини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилишди.

Мясоперерабатывающее предприятие АПХ Мираторг в Брянской области - Sputnik Ўзбекистон
Саратон келтириб чиқарувчи асосий икки озиқ-овқат аниқланди

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон 100 мингга яқин аҳолиси турли даражали онколигия касалликлари билан кураш олиб борилмоқда. Республикада ҳар йили 18-19 минг кишига бундай ташҳиш қўйилмоқда.

Онкология касалликлари бўйича биринчи ўринда кўкрак, ошқозон, ўпка саратони ҳисобланади.

Мутахассислар кеч ва нотўғри ташхис қилишини оқибатида кўплаб ўлим ҳолатларини келтириб чиқармоқда.

Марказий Осиёга замонавий технологиялар керак

Тошкентдаги биринчи Марказий Осиё онкология конгрессида минтақада замонавий технологияларни татбиқ этиш билан боғлиқ қийинчиликлар мавжудлиги қайд этилди.

Марказий Осиё давлатларида саратон касалларининг сони тахминан аҳолининг 0,3-0,6 фоизини ташкил қилади. Бу ривожланган Европа, Шимолий Америка ва Осиё давлатлари рақамларидан юқори.

Мутахассислар бунинг сабабини аҳоли ўртасида кўпчиликни ёшлар ташкил этиши ва онкоскрининг дастурларини етишмаслигида деб билишмоқда.

© Sputnik / Дильшода РахматоваПервый Центральноазиатский конгресс онкологов прошел в Узбекистане
Онкологлар Марказий Осиё аҳолисини ракдан қандай сақлаб қолиш мумкинлигини айтишди - Sputnik Ўзбекистон
Первый Центральноазиатский конгресс онкологов прошел в Узбекистане

Шу сабабли яқин ўн йилликда Марказий Осиё давлатлари орасида онкология беморлар сонининг сезиларли ўсишини тахмин қилиш мумкин.

Халқаро экспертлар таъкидлашича, 70 миллиондан ортиқ бўлган Марказий Осиёга 200 дан ортиқ юқори технологияли ускуналар талаб этилади.

Ҳозирги вақтда минтақада нурли терапияни амалга ошириш учун 15 та махсус ускуналар мавжуд.

Улардан фақат бир донаси Ўзбекистонда мавжуд. Бу хизматнинг етишмаслиги 10 минглаб саратон беморларининг ҳаёт ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатади.  

Конгресс иштирокчиларининг фикрига кўра, келгуси 2-5 йил давомида минтақада 50 га яқин замонавий нур терапияси ускуналарини ўрнатиш талаб этилади.

Шу сабабли, минг нафар малакали мутахассислар - ускуна билан ишловчи терапевтлар, тиббиёт физиклари ва техник-радиологларини тайёрлаш зарур бўлади.

Таблетки в колбах - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Ўзбекистонга саратон касаллигига қарши 3 миллион долларлик дорилар етказиб берди

Ўзбекистонда замонавий технологиялар татбиқ этилмоқда

Онкология ва радиология бўйича Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мирзағолиб Тиллашайхов Sputnik мухбири билан суҳбатда Ўзбекистонда радиоонколигия хизмати ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида айтиб ўтди.

Ўтган йили 15 та вилоят онкология диспансерлари Онкология ва радиология бўйича Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказининг филиалларига айлантирилди.

Онкология муассасаларида реконструкция ва модернизация ишлари амалга оширилди. Улар учун онкологик касалликларни ташхис ва даволаш ишлари бўйича замонавий стандартлар ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.

“XXI асрнинг онкология халқаро стандарти нур терапияси бўлди. Бу даволаш тури билан 2/3 қисмида фойланиш тавсия этилади. Сўнгги икки йил ичида давлат томонидан беморларнинг 95 фоизи кимё терапия таъминоти таъминланди. Таққослаш учун, 2014-2015 йилларда бу рақам атиги 12 фоизни ташкил этган”, - деб таъкидлади Тиллашайхов.

У бугунги кунда республикада атиги 5 та радиологик ускуналар ишлатилиши ва ҳисоб-китобларга кўра қўшимча 30-32 та қурилмалар зарурлигини таъкидлади.  

Шу йилда марказда нур терапияси учун янги замонавий аппарат ўрнатилди.

Ноябрь ойида эса шаҳар филиалида яна бири ишга туширилади. Бундан ташқари, яқин вақтларда республикада 7 та брахитерапия аппаратлари ўрнатилади.

Шу йил якунига қадар ва 2019 йил бошида онкологиянинг ўта оғир ҳолатларини даволаш учун филиалларда 11 гамматерапия аппаратларини ўрнатиш режалаштирилган.

Шу билан бирга, Ислом тараққиёт банки билан 67 миллион долларлик кредит ажратиш бўйича келишув мавжуд. Бу маблағларга 20 дан ортиқ аппаратлар харид қилиш режалаштирилган.

Проведение лабораторных исследований - Sputnik Ўзбекистон
Саратон ўсмасини даволашнинг янги услуби топилди

Германия ёрдам таклиф қилди

Мангейм университети профессори Фредерик Венц Sputnik мухбирига Германия Марказий Осиёда онкологияни даволаш масалаларда тажриба алмашишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Хусусан, бу ерда Германиядан Марказий Осиёга юқори технологияларини келтириш ҳақида гап кетмоқда.

“Мени Ўзбекистонда тиббиёт таъминоти энг юқори даражада эканлиги жуда қувонтирди. Афсуски, буни минтақада нур терапиясининг ривожланиши ҳақида айтиб бўлмайди. Конгрессда мен ўз чиқишимда Ўзбекистонда нур терапияси замонавий ютуқлари амалга ошириш бўйича онкология қарши кураш бўйича миллий стратегиясини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Айтиш керакки, республикада бунинг учун тайёр элементлар мавжуд”, - деди Венц.

Профессор сўзларига кўра, ҳозирги вақтда ўртача катта ёшли беморлар орасида 55 фоизи онкология барқарор ремиссияга эришиш мумкин, болаларда эса бу кўрсаткич 75 фоизни ташкил этади.

“Саратон касаллиги бўйича курашда ғалаба қозониш мумкин. Бунинг учун нур даволашни қўллаш керак, шу билан бирга саратонни олдини олиш дастурлардан ҳам фойдаланиш зарур. Бу бошланғич босқичда аниқлаш ва даволанишдан кейин доимий назоратни амалга ошириш дегани”, - деди у.

Владимир Лядов - Sputnik Ўзбекистон
Онколог: Саратон – бу кексалар касали

Малакали ходимлар зарур

“Ювента +” компанияси директори Артем Покачаловнинг фикрига кўра, Ўзбекистонда амалга ошириш режалаштирилган лойиҳа – ҳақиқатдан ҳам самаралидир.

“У кўплаб саволларни ҳал қилади, шу жумладан тиббиёт туризм соҳасида. Биласизми, кўплаб онкология беморлари бошқа давлатларга – Ҳиндистон, Туркия ва Германияга боришга мажбур. Европа, Германия мутахассислари бу ерда ишлайди ва кўплаб ўзбекистонлик мутахассислар бу лойиҳа ва бошқа келгусидаги лойиҳалар учун махсус тайёрлаймиз”, - деди у.

Бироқ, бу энг хавфли касалликдан бири бўлган ракни даволаш учун кўплаб маблағ керак. Шу билан бирга малакали мутахассислар ҳам зарур.

“Мутахассислар штатини тузиш керак. Бу жуда жиддий вазифа. Биз буни Россия ва Германиянинг етакчи ўқув юртлари билан амалга оширишни режалаштирмоқдамиз”, - деди Покачалов.

Россия тиббиёт физиклари уюшмаси вице-президенти Александр Черняевнинг раҳбарлигидаги делегацияси тиббиёт физикларини ўқитишга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Москва давлат университети филиали ва тиббиёт физикаси ихтисослашган Тошкент магистратурасидаги Германия онкология клиникаси негизида 2019-2020 йилларда бу ташаббусни қўллаб-қувватлашга қарор қилинди.

Янгиликлар лентаси
0