04:10 21 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Фасад здания Тверского суда Москвы

Ислом Каримовнинг ўғли “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКни судга берди

© Sputnik / Антон Денисов
Жамият
Ҳавола олиш
71330

Даъво аризаси кўриб чиқиш учун суд мажлиси 24 октябрь кунига тайинланди.

ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik, Мария Шелудякова. Ўзбекистон собиқ президенти Ислом Каримовнинг  ўғли Пётр Каримов "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКдан маош пулини ундириб беришни сўраб, Москва Твер судига даъво аризаси билан мурожаат қилди.

Суд матбуот хизмати маълумотига кўра, суд йиғилиши 24 октябрь кунига тайинланди.

ОАВ маълумотига қараганда, Пётр Каримов миллий авиакомпанияда юқори лавозимда ишлаган.

Пётр Каримовнинг сўзларига кўра, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК унга белгиланган иш ҳақини тўламаган.

Даъво аризаси қуйидагича ифодаланади: "тўланмаган иш ҳақини ундириб беришга оид меҳнат бўйича низолар".

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК бу ҳолатдан хабари йўқлигини, аммо Петр Каримов компанияда фаолият юритгани ҳақидаги маълумот борлигини маълум қилди.

Айрим маълумотларга қараганда, Пётр Каримов Азия-Инвест банкида ишлаган.

Пётр Каримов 1969 йилда туғилган. ОАВ маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда у Москва вилоятида истиқомат қилади.

Асосий мавзулар

  • Эксперт по управлению проектами, управляющий партнёр Osokins Consulting Роман Осокин

    Ўзбекистон-Россия биринчи минтақалараро форумда иштирок этган эксперт Роман Осокин форум ҳақидаги фикрлари ва келгусида нималарга эътибор қаратиш кераклиги хусусида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди

    350
  • Хонанда Муниса Ризаева

    Аризага кўра, концерт ташкилотчиси Муниса Ризаеванинг ишончига кириб, Наманган, Фарғона ва Андижон шаҳарларида ўтказилган концерт дастуридан тушган жами 18 минг АҚШ долларига тенг гонорарни ўзлаштириб юборган

    702
  • Заправка автомобиля на одной из автозаправочных станций.

    2019 йилнинг 1 январидан бошлаб эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида аҳоли томонидан электр энергияси истеъмолининг базавий нормаси ойига бир абонент учун 300 кВт.соат қилиб белгилаш таклиф қилинмоқда.

    838