07:59 19 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Хвост самолета узбекских авиалиний

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Пётр Каримовнинг даъво аризасига жавоб берди

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Жамият
Ҳавола олиш
90720

Ислом Каримовнинг ўғли Пётр “Ўзбекистон ҳаво йўллар” МАКнинг Москва шаҳридаги филиалида 13 йил давомида ишлаган. У бўшагандан сўнг авиакомпанияни белгиланган маош пули тўланмаганликда айблади.

ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik, Мария Шелудякова. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК томонидан Пётр Каримовга бўшагандан сўнг унга ҳисоб-китоб қилиниши ва ҳужжатларни олиб кетиши ҳақида огоҳлантириш хати юборилган. Бу ҳақда Sputnik таҳририятига авиакомпаниянинг матбуот котиби Зумрад Шаджалилова маълум қилди. 

Ўзбекистон собиқ президенти Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Каримов “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га нисбатан даъво аризаси билан Москванинг Твер судига мурожаат қилган.

Даъво аризаси қуйидагича мазмунда топширилган: "тўланмаган иш ҳақини ундириб беришга оид меҳнат бўйича низолар".

Суд йиғилиши 24 октябрга тайинланган.

Пётр Каримов 2004 йилдан 2017 йил апрель ойигача “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Москва филиали компаниянинг бош вакилининг ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

“Каримов Меҳнат кодексига асосан ўз хоҳшига кўра бўшаган. Биз буйруқларни кўтардик ва бу факт тасдиғини топдик”, - деди Шаджалилова.

Пётр Каримов 1969 йилда туғилган. ОАВ маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда у Москва вилоятида истиқомат қилади.

Асосий мавзулар