04:59 17 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64
Nokia Mobira Cityman 1987

Ислом Каримовнинг биринчи мобил телефони  намойиш этилди

© Nokia
Жамият
Ҳавола олиш
61910

Фотосуратда кўриниб турган телефон афсонавий Nokia компаниясининг 1987 йилда ишлаб чиқарилган модели – Mobira Citymanни таниш мумкин.

ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Тошкент шаҳрида жойлашган алоқа тарих музейида Ўзбекистон Биринчи президенти Ислом Каримовнинг биринчи уяли алоқа аппарати намойиш этилди, Сурхондарё ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига асосан.

Ушбу телефон аппарати орқали Ислом Каримов 1992 йилнинг 26 августида Ўзбекистон тарихида биринчи уяли алоқа суҳбатини амалга оширган.

Фотосуратда кўриниб турган телефондан афсонавий Nokia компаниясининг 1987 йилда ишлаб чиқарилган модели – Mobira Cityman, (ёки Nokia Cityman) телефонини таниш мумкин.

Nokia Mobira Cityman 1987
Nokia Mobira Cityman 1987

Nokia Mobira Cityman 900 телефон аппарати 1987 йилда Финландиянинг афсонавий компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Айнан ушбу телефон орқали 1987 йилнинг 9 апрелида Михаил Горбачев Хельсинкидан Москвага қўнғироқ қилган эди.

Nokia Mobira Cityman 1987
Nokia Mobira Cityman 1987

Nokia  Mobira Cityman ўз даврининг энг илғор аппарати бўлган: телефон янги  NMT900  алоқа стандартида ишлаган, унинг оғирлиги 760 грамм бщлган. Бундан олдинги мобил телефонлар оғирлиги 5 кг атрофида бўлган.

Айнан ушбу телефоннинг моноблок шаклидаги кўриниши (форм-фактор) келажакда барча уяли алоқа аппаратлари учун стандартга айланади. Телефонда қўнғироқ қилишдан ташқари илк бор смс юбориш функцияси пайдо бўлади. 

Nokia Mobira Cityman 1987
Nokia Mobira Cityman 1987

Ўша вақтда унинг нархи 5000 $ атрофида, алоқа хизматлари нархи эса: чиқиш қўнғироқлари учун дақиқасига - 2 $, кириш қўнғироқларига - 1$ бўлган.

Асосий мавзулар