Юлдуз Усмонова пахта даласида бепул қўшиқ куйлади

© SputnikКонцерт Юлдуз Усмановой в амфитеатре
Концерт Юлдуз Усмановой в амфитеатре  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон эстрадаси примадоннаси далада пахта теримчиларига концерт берди.

ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. Хонанда Юлдуз Усмонова Жиззах вилоятидаги пахта далада бепул концерт берди, деб хабар қилди Podrobno.uz нашри.

Ўзбекистон эстрадаси примадоннаси “Буюк ипак йўли” қишлоғида пахта теримчилари учун далада  концерт берди.

Концертда Усмонова билан бирга артист қизиқчи Шукурилло Исроилов ҳам чиқиш қилди.

Шу йил пахта терими учун тўлов пули икки баравар кўтарилди.

Ўзбекистон касаба уюшмаси пахта теримчилар учун яратилган шарт-шароитларни назорат қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0