Ўзбекистонда пахта теримидаги камчиликлар сабабли раҳбарлар жазоланди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишСбор хлопка
Сбор хлопка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов 14 октябрь куни пахта йиғим-теримига бағишланган селектор йиғилишини ўтказди.

ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида 2018 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини жадаллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Концерт Юлдуз Усмановой в амфитеатре  - Sputnik Ўзбекистон
Юлдуз Усмонова пахта даласида бепул қўшиқ куйлади

Кун.уз нашри хабарига кўра, йиғилишда теримчиларни далага сафарбар қилиш, кунлик терим суръатини оширишда жойларда мутасаддилар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар, ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан якунлаш бўйича шошилинч чоралар кўриш юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланган.

Йиғилишда бош прокурор Отабек Муродов, президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ҳамда бош вазири ўринбосари Зоир Мирзаев нутқ сўзлаган.

"Йиғилиш кескин танқидий руҳда ўтган. Маълум қилинишича, аксар туманларда иккинчи терим бошланиб кетганига қарамасдан пахта режаси 60 фоиздан ошмаган, айрим ҳудудларда режа 25-40 фоиз атрофида қолмоқда", - дейилган хабарда. 

Низомиддинов президентнинг махсус қарорига кўра, жойларда сектор раҳбарлари бўлган 100дан ортиқ кишига нисбатан интизомий чора қўлланиши ҳақида маълум қилган.

Пахта терими вақтидаги сусткашликлари учун 10 дан ортиқ туманда прокурорлар, 10 дан ортиқ туманда ИИБ бошлиқлари ишдан бўшатилган.

Янгиликлар лентаси
0