22:53 08 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Жамият
Ҳавола олиш
213701

Наманганда ЙПХ ходимларини ҳақорат қилган бир гуруҳ аёллар бутун Ўзбекистонга “машҳур” бўлишди.

ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. Наманганда бир неча аёл ва ЙПХ ходимлари орасидаги можаро Ижтимоий тармоқлардаги Маслаҳат гуруҳига жойлаштирилди. 

SveimliTV томонидан суратга олинган видеолавҳада, аёл ҳайдовчи йўл патрул хизмати ходимларининг қонуний талабларига бўй сўнмасдан, автомобил ҳужжатларини тақдим этишдан бош тортган. Аёлга тегишли бўлган “Лексус” автомобили тўхтатилиб, жарима майдончасига жойлаштирмоқчи бўлинганда, воқеа жойига бир гуруҳ “қўллаб-қувватловчи” аёллар етиб келишган. Улар орасида ёши ўрта ёшдан каттароқ бўлган онахон ҳам бўлган.

Улар “иттвачалар”, "ҳаммангни қаматаман”, “давлатингни бошингга ур", “сенлар бу мошинани кўролмайсизлар” каби қўпол иборалар билан ходимларни ҳақорат қилиб, куч ва қўрқитув билан вазиятни ўз фойдаларига ҳал қилмоқчи бўлишган.

“Ушбу автомобил бугун иккита постда ходимларимизнинг қонуний талабларига бўй сунмай тўхтамасдан ўтиб кетган. Ундан ташқари автомобил ён ойналарига, қонунга хилоф равишда, қора пардалар тутиб олингани аниқланди” – дейди ЙПХ ходими.

Ушбу видеолавҳа ижтимоий тармоқларда жойлаштирилганидан сўнг кўплаб изоҳларга сабаб бўлди. Аксарият фуқролар видеолавҳа “қаҳрамонлари”нинг бунчалик қўполлигидандан ҳайратган тушишди.

Кимдир “Ким узи булар, қайси Прокурорнинг ёки Хоким буванинг қариндоши ёки яқини булар шу даражагача боришиб?”- деса, бошқалар – Булар бозорчи ёкисавдогар ёки собиқ валютафурушлар дея гумон қилди.

Нима бўлганда ҳам, бундай хулқ атвор ўзбек аёлига мутлақ ярашмас экан. Наҳот буларнинг ҳаммасига бир қиммат мошина саба бўлса? Кўрмаганни кўргани қурсин, деганлари шу бўлса керак.Ушбу аёллар лексус эмас, Роллс Ройс ёки Бентли минганда нималар бўлишини тасаввур қилишга ҳам одам қўрқади.

Асосий мавзулар