15:38 17 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Церемония открытия памятника первому президенту Узбекистана Исламу Каримову в Москве

Москвада Ислом Каримов ҳайкали очилди

© Sputnik / Игорь Пантин
Жамият
Ҳавола олиш
84120

Очилиш маросимида Ўзбекистон Олий Мажлис Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев, биринчи президент рафиқаси Татьяна Каримова, Ўзбекистон хавфсизлик Кенгаши котиби Виктор Махмудов ва Ўзбекистон элчихонаси вакиллари қатнашди.

ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Москвада Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкали очилди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев, Ўзбекистон биринчи президентининг рафиқаси Татьяна Каримова, Ўзбекистон хавфсизлик Кенгаши котиби Виктор Махмудов ва Ўзбекистон элчихонаси вакиллари қатнашди.

Россия томонидан Совет Федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Николай Федоров, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасин, Москва мэри ўринбосари Александр Горбенко ва диний ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Открытие памятника Исламу Каримову в Москве
© Sputnik /
Открытие памятника Исламу Каримову в Москве

Москвадаги Ислом Каримов ҳайкали муаллифи – британиялик ҳайкалтарош Пол Дэй.

Ҳайкал Москвадаги “Полянка” метро бекати ва Ўзбекистон элчихонаси яқинида Ислом Каримов номли хиёбонда жойлашган. Монументда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида тасвирланган.

Асосий мавзулар