Пётр Каримовнинг даъвоси бўйича суд иши тўхтатилди

© Sputnik / Антон ДенисовФасад здания Тверского суда Москвы
Фасад здания Тверского суда Москвы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пётр Каримов "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКдан маош пулини ундириб беришни сўраб, Москва Твер судига даъво аризаси билан мурожаат қилганди.

ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Каримовнинг “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясига қарши иши тўхтатилди. Бу ҳақда Москва шаҳрининг умумий юрисдикция судлари расмий порталида маълумотлар қайд этилган.

Хвост самолета узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Пётр Каримовнинг даъво аризасига жавоб берди

Маълумотларга кўра, иш масала бўйича даъвогар ва жавоб берувчи ўртасида муддатдан аввал келишувга эришилгани туфайли тўхтатилди.

Ушбу иш 24 октябрда якунланди.

Эслатиб ўтамиз, Пётр Каримов "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКдан маош пулини ундириб беришни сўраб, Москва Твер судига даъво аризаси билан мурожаат қилганди. Даъво аризаси "тўланмаган иш ҳақини ундириб беришга оид меҳнат бўйича низолар" мазмунда топширилган.

Пётр Каримов 2004 йилдан 2017 йил апрель ойигача “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Москва филиали компаниянинг бош вакилининг ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

Янгиликлар лентаси
0