Умрага борувчи зиёратчилар сони бўйича квота бекор қилинди

© AP Photo / Amr NabilПаломники во время умры
Паломники во время умры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан буён умра зиёратига бориш учун навбатда туриб квота олиш керак бўлмайди.

ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. Бундан буён Умра зиёратига бориш учун навбатда туриб квота олиш керак бўлмайди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси.  

"Авваллари фуқароларимиз умра сафарига бориш учун йиллаб навбат кутишар, бошқа йўллар билан бориш имкониятларини қидиришар эди. Энди юртимиз фуқароларининг муқаддас зиёратга бўлган эҳтиёжларини тўлақонли қондириш мақсадида жамоатчилик кенгаши қарори асосида Умра сафарига борувчи зиёратчиларнинг сонини белгилаш бўйича (квота) чекловлар олиб ташланди", - дейилган хабарда. 

Шунингдек, Умра зиёрати учун тўланадиган тўлов миқдори ҳам камайди. Фуқаорлар аввал зиёрат учун 13,65 млн сўм тўлаган.

Энди эса Жамоатчилик кенгаши томонидан Умра сафарига бормоқчи бўлган ҳар-бир фуқаро учун тўланадиган маблағ қиймати 5 804 000 сўм хизматлар учун ва 5 096 000 сўм - "Тошкент – Жидда – Тошкент" авиачиптаси учун тўлайди. 2018 йилда биринчи гуруҳ зиёратчиар Жиддага 28 октябрь куни учиб кетишади. 

Янгиликлар лентаси
0