21:37 09 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев

Тошкент ҳамма соҳаларда намуна бўлиши керак - Шавкат Мирзиёев

© Пресс-служба президента Узбекистана.
Жамият
Ҳавола олиш
193 0 0

Ўзбекистон президентига Тошкент шаҳрининг 2018-2019 йиллардаги инвестиция салоҳиятига оид маълумотлар тақдим этилди.

ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, тадбиркорларнинг истиқболли режалари билан танишмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.  

Ўзбекистон президентига Тошкент шаҳрининг 2018-2019 йиллардаги инвестиция салоҳиятига оид маълумотлар тақдим этилди.

Унга кўра, шу икки йилда Тошкентда 417 та лойиҳа амалга оширилиши, бунинг натижасида 25 мингдан зиёд иш ўрни яратилиши мўлжалланган. Жумладан, Юнусобод туманида 2019 йилда 38 та инвестиция лойиҳаси режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг иқтисодий имкониятлари кенглиги, пойтахт барча соҳаларда намуна бўлиши кераклигини таъкидлади.

Жалб этилаётган хорижий инвестициялар ҳажмини янада ошириш, янги корхоналар ташкил этиш ва солиқ тушумини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Асосий мавзулар