15:24 19 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства Юнусабадской линии Ташкентского метрополитена

Президент қурилаётган метро станциялари бўйича топшириқлар берди

© Пресс-служба президента Узбекистана.
Жамият
Ҳавола олиш
37710

Ҳозирги кунда бу ерда Туркистон ва Юнусобод станциялари ҳамда улар оралиғида туннелни қуриш ишлари олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни Юнусобод туманида метрополитен қурилиш ишларининг боришини кўздан кечирди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Ҳозирги кунда Туркистон ва Юнусобод станциялари ҳамда улар оралиғида туннелни қуриш ишлари олиб борилмоқда. 

Ушбу туннелни ёпиқ усулда қазиш учун Германиядан “Херренктнехт” компаниясининг механизациялашган мажмуаси келтирилган.

Бу улкан техника май-сентябрь ойлари давомида йиғилган. Соҳа мутахассислари Германияда малака ошириб келди. Кўприк қурилиш трести томонидан туннель деворларини мустаҳкамловчи тюбинглар ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди.  

Ҳозирги кунда туннель қазиш ишлари бошлаб юборилган. 

Президент ушбу техник мажмуани кўздан кечирди. Мутасаддиларга метро станцияларининг ташқи кўриниши ва инфратузилмаси бўйича тавсиялар берди. 

Транспорт коммуникацияларини қуришда шаҳарнинг келгуси ривожини ҳисобга олиш, ҳамма учун қулай бўлишини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Асосий мавзулар