Beeline Ўзбекистонда биринчи олимпия стандартларига мос бассейн қурди

© БилайнОткрытие бассейна Билайн
Открытие бассейна Билайн - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Билайн компанияси бўлажак чемпионларга олимпия стандартларига мос бассейн қуриб берди.

ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. Бугун тантанали равишда Beeline Uzbekistan раҳбарияти Ўзбекистонда биринчи олимпия стандартларига мос равишда қурилган бассейнни Республика Олимпия резервлари коллежига топширди.

© БилайнЦеремония открытия бассейна Билайн
Beeline Ўзбекистонда биринчи олимпия стандартларига мос бассейн қурди - Sputnik Ўзбекистон
Церемония открытия бассейна Билайн

Бассейн тантанали очилиш маросимида Миллий Олимпия қўмитаси вакиллари, Болалар спортини ривожлантириш фонди, Ахборот технологиялари вазирлиги вакиллари, Beeline компанияси раҳбарияти ва ОАВ вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.

“Биз ушбу объектга нафақат маблағ ва ресурсларимизни, балким бу ерда бўлажак чемпионлар етишиб чиқишига ишончимизни ҳам қўшдик. Жамоамиз қўлидан келган барча ишни  1000% бажарди”, - деди Beeline компанияси раҳбарияти.

Бассейн қурилиши билан шуғулланган компания вакиллари хабарига кўра, ушбу спорт мажмуасининг узунлиги 50 метр эни 25 метр бўлиб, у спортчиларни олимпиада тайёрлаш  учун барча керакли талабларга жавоб беради. Бассейнда машғулотлар ўтказиш учун барча керакли ускуналар ҳам бор. Бу ерда ҳам назарий ҳам амалий машғулотлар ўтиш мумкин.

© НОК УзбекистанаВ колледже Олимпийского резерва Узбекистана состоялась торжественная церемония открытия нового бассейна
Beeline Ўзбекистонда биринчи олимпия стандартларига мос бассейн қурди - Sputnik Ўзбекистон
В колледже Олимпийского резерва Узбекистана состоялась торжественная церемония открытия нового бассейна

Бассейн қурилишида Испания ва Даниядан олиб келинган ускуналар, старт тумбалари, йўлакларни бўлиш тасмалари, сув ости чизиқлари ва бошқа жиҳатдан халқаро FINA ташкилотининг барча талабларига жавоб беради.

Иситиш мосламалари ўрнатилган бассейн йил бутун йил давомида ишлашга мўлжалланган. У ерда ўрнатилган ақлли тизим сув сифатини автоматик равишда текшириб, керак бўлганда уни тозалаб туради.  

Айни дамда бассейн халқаро мусобақалар ўтказиш учун ҳам  мутлақ тайёр. Унда керакли табло ва махсус финиш панеллари ҳам ўрнатилган. Шунингдек бассейнда спортчилар учун ечиниш ва дам олиш хоналари ҳам бор.

Янгиликлар лентаси
0