Мажбурий обуна: Бекобод тумани халқ таълими бўлими бошлиғи ишдан олинди

© fragolerosseЗарубежная пресса
Зарубежная пресса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бекобод тумани халқ таълими бўлими бошлиғи Ҳасан Соибназаров ўз хатида тумандаги жами 57 та умумий ўрта таълим мактаблари директорларига ўқитувчиларни даврий нашрларга обуна бўлишини топширади.

ТОШКЕНТ, 6 ноя - Sputnik. Бекобод тумани халқ таълими бўлими бошлиғи Хасан Соибназаров даврий нашрларга мажбурий обуна тўғрисида берган кўрсатмаси учун ўз лавозимидан озод этилди, деб хабар қилди Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати.

Министр народного образования Шерзод Шерматов - Sputnik Ўзбекистон
Халқ таълими вазирлиги ҳузурида эксперт-таҳлил кенгаши ташкил этилди

Куни кеча бир неча интернет ОАВ нашрларида Бекободда ўқитувчилар 2019 йил учун обунага мажбурланаётганлиги ҳақида мақолалар чоп этилганди.

Халқ таълими вазирлиги мутахассислари ушбу маълумотларни жойига чиқиб ўрганиб, Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасининг Бекобод тумани халқ таълими бўлими бошлиғи Хасан Соибназаров томонидан ўзбошимчалик билан умумий ўрта таълим мактаблари директорларига бир неча газета ва журналларга обуна бўлиш вазифаси юклатилгани аниқланган.

Ўзбекистон президентининг 2018 йил 14 августдаги қарорига кўра, халқ таълими ходимларининг босма нашрларга мажбуран обуна бўлишини ташкил этиш тақиқланган.

“Ўрганиш натижасида Бекобод тумани халқ таълими бўлими бошлиғи Хасан Соибназаров лавозимидан озод этилди ва унинг мажбурий обуна тўғрисидаги кўрсатмаси бекор қилинди. Шу билан бирга мажбурий обунани олдини олиш бўйича керакли чоралар кўрмаганлиги ва тўлиқ назоратга олмаганлиги учун Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасининг бошлиғи Шукур Бурҳоновга интизомий чора кўрилди”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, барча халқ таълими ҳудудий бошқармаларига яна бир бор мажбурий обунани олдини олиш бўйича қатъий топшириқ берилган.

Хабарда Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли қарорининг 5-бандида қишлоқларда жойлашган умумтаълим мактабларини ўнтагача газета ва журналларга маҳаллий бюджет ҳисобидан обуна қилиш белгилангани, қишлоқ жойларидаги умумтаълим мактабларига 2019 йил обунаси учун 10 номдаги газета ва журналлар тавсия этилгани ва Бекобод тумани халқ таълими бўлимига “Тошкент ҳақиқати”, “Халқ сўзи”, “Бекобод овози”, “Маърифат” газеталарига обуна бўлишлари учун маҳаллий бюджет ҳисобидан маблағлар ажратилгани ҳам таъкидланган.

Янгиликлар лентаси
0