13:13 19 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27
Автобусы SAZ HD 50, производимые Самаркандским автомобильным заводом

Барча мактабларни 2 ойда автобуслар билан таъминлаш имконияти мавжуд эмас - вазирлик

tashtrans.uz
Жамият
Ҳавола олиш
412 0 0

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги тизимида 9,6 мингдан зиёд мактаблар фаолият юритади.

ТОШКЕНТ, 7 ноя - Sputnik.  Халқ таълими вазирлиги айрим интернет нашрларида Ўзбекистоннинг барча мактаблари 2019 йил 1 январигача автобуслар билан таъминланиши ҳақидаги хабарларга аниқлик киритди.

Хабарда айтилишича, 2 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев раислигида халқ таълими тизимини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилган эди.

Мазкур йиғилишда 2019 йил 1 январгача жойлардаги мактаб филиалларини асосий мактабга айлантириш вазифаси қўйилди.

Асосий мактаб ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлмаган жойларда эса, ўқувчиларнинг асосий мактабга боришлари учун автобус хизматлари йўлга қўйилиши масаласини ўрганиб чиқиш кераклиги таъкидланди. Бу ташаббус қишлоқ болаларини ҳам яхши шароитларда ўқишини таъминлаш ўқувчилар узоғини яқин қилишга қаратилган.

“Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги тизимида 9,6 мингдан зиёд мактаблар фаолият юритади ва уларнинг барчасини икки ойда автобуслар билан таъминлаш имконияти мавжуд эмас. Шунинг учун бу масала биринчи навбатда энг зарур бўлган узоқ жойлардаги мактаблар учун кўзда тутилади”, - дейилган вазирлик хабарида.

Асосий мавзулар