Тошкент – Термиз йўналишида поездлар  ҳафтасига 3 марта қатнайди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПоезд перед отправлением
Поезд перед отправлением - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан буён “Тошкен – Термиз” йўналишида поездлар жума, шанба ва якшанба кунлари қатнайди.

ТОШКЕНТ, 7 ноя - Sputnik. “Тошкент – Термиз – Тошкент” йўналишида қатнаётган 4 ва 3  сонли йўловчи поездлари 16 ноябрдан бошлаб ҳафтасига 3 маротабадан қатнай бошлайди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Темир йўллари матбуот хизмати.

"Поездлар ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари Тошкент Жанубий вокзалидан  соат 8:53да йўлга чиқиб 20:19да Термиз вокзалига кириб боради. Шанба, якшанба ва душанба кунлари соат 06:40 да Термиздан йўлга чиқиб, соат 18:26 да Тошкентга етиб келади", - дейилган хабарда. 

Қўшимча маълумотларни жойлардаги темирйўл кассаларидан ва маълумотхоналаридан билиб олиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0