Аёлларнинг давлат бошқарувида фаол иштирокини кўриш қувонарли ҳолдир - БМТ махсус вакили

© Sputnik / Дильшода РахматоваНаталья Герман, специальный представитель Генсека ООН и руководитель Регионального центра ООН по превентивной дипломатии для ЦА
Наталья Герман, специальный представитель Генсека ООН и руководитель Регионального центра ООН по превентивной дипломатии для ЦА - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда аёлларнинг давлат бошқарувида янада фаол иштирок этаётганини кўриш - қувонарли ҳолдир, деди БМТ махсус вакили Наталья Герман.

ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда давлат ишларида аёлларнинг фаолроқ иштирок этишини кўриш қувонарли, деди БМТ бош котибининг марказий Осиё бўйича махсус вакили Наталья Герман, Sputnik мухбири хабарига асосан.

“Мен Ўзбекистонда тез-тез бўлиб тураман ва доимо аёл депутатлар, аёл вазир ўринбосарлари билан танишаман. Ўзбекистонда аёлларнинг давлат қарорлари қабул қилинишида янада фаолроқ иштирок этиши кўриш қувонарли ҳолдир. Албатта, бунда Давлат Хотин-қизлар қўмитаси ва унинг раисаси Танзила Норбоеванинг алоҳида ҳиссаси бор”, - деди БМТ махсус вакили.

Ундан ташқари Наталья Герман БМТ бугунги кунда Марказий Осиёда гендерлар тенглиги муаммосига жуда катта эътибор бераётганини, хусусан янги қабул қилинаётган давлат қонунларида аёллар ва эркаклар ҳуқуқлари тенглигини сақлашга алоҳида эътибор бераётганини айтиб ўтди.

Наталья Герман  - Sputnik Ўзбекистон
Дунё МО давлатларини ягона ҳамжамият сифатида қабул қилишни бошлади – БМТ махсус вакили

Герман айтишига қараганда, БМТ гендерлар тенглиги муаммосини биринчи навбатда ўз таркибидан бошлаган. Бугунги кунда Бирлашган миллатлар ташкилотида аёл ва эркак ходимлар сони 50/50. Ундан ташқари ташкилотда ҳар бир давлат қўмитасида ҳам аёл ва эркак ходимлар сони тенглаштирилган. Бу БМТ янги бош котиби Антониу Гутерришнинг шахсий мақсади бўлган ва у буни қисқа вақт ичида амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, кеча 7 ноябрь куни Тошкентда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда тутган ўрнига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтган эди. Унда турли соҳалардан ҳуқуқ ҳимоячилари, Ўзбекистон давлат муассасалари ва  халқаро ташкилот вакиллари иштирок этишди.

Янгиликлар лентаси
0