07:19 13 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27

Қидирувда бўлган фирибгар Ўзбекистонга қайтарилди

© Sputnik / Павел Лисицын
Жамият
Ҳавола олиш
50410

Ўзбекистонда катта миқдорда фирибгарликда айбланиб қидирувда бўлган шахс, Россияда қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда фирибгарликда айбланаётган фуқарони Россияда қўлга олиниб Ўзбекистонга топширилди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ.

“Москва шаҳрида яшириниб юрган наманганлик 33 ёшли Азимжон Г. Тошкетга жўнатилди”, - дейилган хабарди.

ИИББ хабарига кўра, қўлга олинган шахс Ўзбекистонда катта миқдорда фирибгарлик жиноятида айбланиб 2018 йилнинг май ойида халқаро қидирувга берилган. Ўзбекистон жиноят кодексига биноан ушбу жиноят учун энг кам ойлик иш ҳақининг 400–600 баробари миқдоридаги жарима ёки 8–10 йилга озодликдан маҳрум қилиш билан жазо кўзда тутилган.

Гумонланувчи Россия ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган ва қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон ИИВ ходимларига топширилган.

Асосий мавзулар