07:22 13 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27
Председатель Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан Нигматилла Юлдашев

Ниғматилла Йўлдошев Валентина Матвиенкони Ўзбекистонга таклиф қилди

© Совет Федерации Федерального Собрания Российской Федерации
Жамият
Ҳавола олиш
29510

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев Москвада Валентина Матвиенко билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев Россия Федерал Кенгаши спикери Валентина Матвиенкони Ўзбекистонга таклиф қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Сизга  қулай бўлган вақтда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилишга ижозат беришингизни сўраман”, деди Ниғматилла Йўлдошев Москвада бўлиб ўтган учрашувда. 

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев 6-8 ноябр кунлари россияда расмий ташриф билан бўлиб, бир қатор учрашувлар ўтказмоқда ва муҳим ҳужжатлар имзоламоқда.

Председатель СФ Валентина Матвиенко провела встречу с Председателем Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан Нигматиллой Юлдашевым
Председатель СФ Валентина Матвиенко провела встречу с Председателем Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан Нигматиллой Юлдашевым

Хусусан, Россия Федерал Кенгаши ва Ўзбекистон Сенати ҳамкорлиги тўғрисидаги битим шулар жумласидан.   

“Биз Россия ва Ўзбекистон давлатининг икки томонлама муносабатлари ривожланишига катта аҳамият берамиз. Ўзбекистон парламент аъзолари делегацияси ташрифи давлатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларга ҳамда парламентлараро ҳамкорликка кучли туртки бўлади”, - деди имзолаш якунида Матвиенко.

Илгарироқ Ўзбекистон парлементи юқори палата раиси Россия Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин билан учрашган эди. Парламентарийлар икки давлат орасида муносабатлар жадал ривожланаётганини ва бунда президентлар муҳим рол ўйнаётганини таъкидлашди. 

“Давлатларимиз ўртасида муносабатлар ривожланмоқда, таъкидлаш жоизки, бу ҳаммаси президентларимиз туфайли. Ижроия ҳукумати даражасида юзага келган муносабатларимизни парламент доирасида ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаш учун ҳамма нарсани қилиш ва ортда қолмаслик биз учун муҳим, албатта”, - деди Володин.

“Бу, биринчи навбатда сўнгги йилда янги сифатли даражага кўтарилган Россия - Ўзбекистон шерикчилигини кучайтиришга қаратилган”, - деди ўз навбатида Йўлдошев.

Ўзбекистон Сенати раиси сўнгги йилда 80 ошиқроқ делегацияларнинг ўзаро ташрифи, ҳукуматлараро комиссия мажлисини самарали ўтганини мисол қилиб кўрсатди.

Бундан ташқари, у Ўзбекистон вилоятлари Россиянинг 28 субъектлари билан шерикчилик муносабатларини ўрнатгани, Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга октябр ойидага ташрифи эса давлатлар ўртасидаги “кенг кўламдаги ҳамкорликка кучли туртки бўлгани”ни таъкидлади.

Йўлдошевнинг сўзларига кўра, талабга эҳтиёжи бўлган маҳсулотларни ўзаро етказиш беришни ошириш, инфратузилма ва ҳамкорлик инвестицион лойиҳаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Асосий мавзулар