12:27 19 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27
Портфель с документами

Сурхондарё вилоятига янги прокурор тайинланди

Sputnik / Алексей Дружинин
Жамият
Ҳавола олиш
229 0 0

Сурхондарё вилояти прокурори этиб 1983 йилда туғилган Улуғбек Қосимов тайинланди.

ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Сурхондарё вилоятига янги прокурор тайинланди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон прокуратураси матбуот хизмати.

“Ўзбекистон Бош прокурорининг 2018 йил 7 ноябрдаги буйруғига асосан Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти прокурори этиб тайинланди”, - дейилган хабарда.

Улуғбек Қосимов 1983 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2005 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2005 йилда Денов туман прокуратурасида бошлаб, Сурхондарё вилоят прокуратураси органларида турли лавозимларда ишлаб келган.  

Хусусан, 2011 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, Қумқўрғон тумани прокурори, Музрабод туман ҳокими сифатида фаолият юритган ва ушбу кунга қадар Денов тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва президент администрацияси раҳбари Зайлобиддин Низомиддинов Сурхондарё вилоятига доир видеоконференция ўтказганини ва вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят прокурори ва яна бир неча раҳбарлар лавозимидан озод этилганини маълум қилган эдик.

Асосий мавзулар